1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Шайтондан сақланиш йўли

20:50 / 04.05.2018 5598 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар сенга шайтон томонидан санчиш санчилса, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, У ўта эшитувчидир, ўта билувчидир.

Яъни жоҳиллар билан муомала қилиш мушкул иш. Улардан ҳар нарсани кутиш мумкин. Мабодо ўшандай муомала чоғида бирор кўнгилсизлик содир бўлиб, шайтон васваса қиладиган бўлса, қизишмасдан, дарҳол Аллоҳдан паноҳ сўра. У энг яхши эшитувчи Зот, сўровингга дарҳол жавоб беради. У энг яхши кўрувчи Зот, ҳамма нарсани кўриб турибди. Ўзи билиб, ҳисоб-китоб қилади.

Аъроф  Қачон тақво қилувчиларга шайтондан бир шарпа етса, улар албатта зикр қиларлар, бас, қарабсанки, улар кўрувчи бўлиб турибдилар.

Суранинг аввалида шайтон қандай йўл билан Одам алайҳиссаломни жаннатдан чиқаришга эришгани, шунингдек, шайтоннинг васвасаси Одам боласи тақдирида тўхтовсиз давом этиб туриши ҳам айтиб ўтилган эди. Лекин шайтон нима қилганда ҳам, васвасадан нарига ўта олмайди. Агар ўзича билиб, ҳаракат қилса, ҳар бир инсон учун шайтоннинг васвасасидан қутулишнинг осон йўли бор. Бунинг учун у мўмин-мусулмон, тақводор бўлса бўлди.

«Қачон тақво қилувчиларга шайтондан бир шарпа етса, улар албатта зикр қиларлар…»

Яъни уларга шайтоннинг васвасаси етса, дарҳол Аллоҳни зикр қиладилар.

«...бас, қарабсанки, улар кўрувчи бўлиб турибдилар».

Аллоҳни зикр қилиш, ҳар доим эслаб юриш шайтонга қарши энг ишончли ва кучли қуролдир.

Демак, шайтондан бирор бир шарпа (васваса, иғво ва ғазаб) етиши жаҳолат, кўрлик ва нодонликка бошлайди. Аллоҳнинг зикри эса илм-маърифат, кўзи очиқлик ва оқиллик манбаидир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Тафсири Ҳилол китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир рохманир рохиймҲеч ким гуноҳ қилишдан тўлиқ муҳофазаланган эмас ndash бу инсониятнинг табиатидир. Хамда, ҳадисда айтилишига биноан, жаннатийлар давоми...

11763 14:18 / 24.05.2018
Мўминмусулмон одам лавҳ ва қаламга ҳам иймон келтирмоғи вожиб. Бу икки нарса ҳам ғайбиёт туркумига киради. Аҳли сунна ва жамоанинг ақоид китоблари ичида энг давоми...

1467 19:00 / 23.10.2023
Албатта, маъсият билан бидъатнинг орасида фарқ бор. Осий маъсиятни гуноҳ эканини билиб, хижолат бўлган ҳолда амалга оширади. Савобдан маҳрумлигини ва жазога давоми...

3506 23:54 / 02.12.2016
.Ақийда, сўзи .ақд,дан олинган бўлиб, бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш маъносини англатади. Жами кўплик шакли .ақоид, бўлади. Ундан мақсад эса мукаллаф ndash давоми...

719 19:00 / 30 январь