1445 йил 14 зулқаъда | 2024 йил 22 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Ана ўша Кунда ер ўз хабарларини сўзлар

09:25 / 03.05.2018 3052 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ана ўша Кунда ер ўз хабарларини сўзлар», деган оятни ўқиб:

«Ернинг хабари нима эканини биласизларми?» деганларида, саҳобалар: «Аллоҳ ва Унинг расули билувчи», дейишди. Шунда у зот: «Ҳар бир эр ва аёлнинг ер устида бирор амал қилганига гувоҳ бўлиб, ундай қилгансан ва бу кун бундай қилгансан, деб айтиши мана шу хабар беришидир», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБир киши бир хотинни ўпиб олди. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб хабар берди. Сўнгра давоми...

2917 09:05 / 09.06.2018
. ,. .6332. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, Аллоҳ Таоло мулойимдир. Ва ҳар бир ишда мулойимликни яхши кўради,, дедилар.Муттафақун алайҳ.

1541 10:16 / 15.12.2018
Мўминлар онаси Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон уйларидан чиқсалар.Бисмиллаҳи таваккалту ъалаллоҳи. давоми...

5923 08:20 / 13.01.2018
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Абу Толҳа Мадинада ансорийлар ичида энг бой одам эди. Молу мулкининг ичида Байруҳо номли боғ энг севимлиси эди. давоми...

2498 10:10 / 06.07.2021
Аудиолар

121725 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43165 14:35 / 11.08.2021