1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар ҳаёти

Шайх Муҳаммад Аввома билан суҳбат - Кавсарий, Абу Ғудда, Аввома

16:52 / 27.04.2018 3266 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

-Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг устози Кавсарийга бўлган яқинлиги барчамизга маълум. Сиз ҳам ўн йиллар давомида Абу Ғудда билан аввалига ўқувчи, кейин эса дўст бўлдингиз. Бугунга келиб аҳли суннат ва жамоат йўлида Кавсарийни тамсил қилишда Абу Ғудда ва Шайх Муҳаммад Аввомани кўришимиз мумкин.. Илм жиҳатидан насабингизнинг Кавсарийга бориб тақалиши ёки Кавсарий йўлини давом эттиришингизнинг сиз учун қандай ўрни бор?

Шайх Муҳаммад Аввома - (Устоз саволдан кейин юзларида табассум билан қисқа вақт сукут сақладилар. Кейин эса шундай давом эттирдилар) Абдуллоҳ ибн Муборак шундай дейдилар: Бир йўлда бўлишимизга қараб, исмимизни буюкларнинг номига қўшмангиз!

Навбатдаги саволларингизга ўтайлик.

-Бир маърузангизда Шайх Абу Ғудда билан аввал талаба, кейин эса дўст бўлиб 37 йилдан буён бирга эканлигингизни айтгансиз...

Шайх Муҳаммад Аввома - Ҳа, 50 йилдан ҳам ошди. Аллоҳ таолога шукрлар бўлсин!

-Шайх Абу Ғудданинг илмий салоҳиятига алоқадор нималарни айтиб берардингиз?

Шайх Муҳаммад Аввома - Албатта у киши муҳаққиқ, мутаққий олимлардан эди. Динга ҳужжат эдилар. Тилига ва гапига эътиборли эди. Мен унга ўхшаб одил, инсофли, нима бўлса бўлсин, асло ҳақни гапиришдан тортинмаган инсонни кўрмаганман. Аввал ҳам ёзганимдек, уни ҳеч қачон “Кошки шу гапни айтмаганимда эди, кошки шу ишни қилмаганимда эди...” деганини эшитмаганман. Ҳа, мени унинг ҳақ тарозусига енгил келадиган сўзига, ҳаракати ва ахлоқида зид ҳолатни кўрмаганман.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу зотлар вақтдан унумли фойдаланиш ҳамда унинг нафосати ва қиймати ниҳоятда қимматли эканини англаш, ўтаётган дамларни хайрли амаллар билан тўлдириш, ҳар ону давоми...

1584 15:03 / 08.11.2020
Устоз, ўтган ҳафта Маккаи Мукаррамада УммулҚуро университети қошидаги китоб дўконида Нигериялик ўқувчилар билан суҳбат қилаётган чоғимда, мен университетда давоми...

3270 12:00 / 19.04.2018
Имоми Шофеъий Муҳаммад ибн Идрис 150 ҳижрий санада Имом Абу Ҳанифанинг вафот этган кунлари дунёга келдилар. У киши арабларнинг машҳур Қурайш қабиласига давоми...

12027 21:53 / 27.04.2017
Муҳаммад Мустафо Аъзамий билан профессор, доктор Ражаб Шантурк суҳбатиДевбанд Ҳиндистон, Азҳар Миср, Кэмбридж Англия давлатларига илм талабида сафар қилган давоми...

4417 23:02 / 27.12.2017
Аудиолар

120125 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41791 14:35 / 11.08.2021