1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бахтсиз чеҳралар

14:40 / 01.05.2019 3636 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўшал Кунда бир чеҳралар қўрқувчидир…

Бу чеҳралар бу дунёда куфр, ширк, нифоқ, гуноҳ ва исён билан ўтган кимсаларнинг чеҳраларидир. Уларга дўзахга тушишлари аён бўлганидан кейин қўрқинчга тўладилар.

«Ғошия» Ишловчидир, чарчовчидир.

Ҳа, улар охиратда оғир ишларни бажарадилар. Улар дўзахда ўзлари боғланган кишан ва занжирларни кўтариб юриб, дўзахнинг паст-баландларига тушиб-чиқиб, оловларга кириб юриб, иш бажарадилар ва ниҳоятда чарчайдилар.

«Ғошия» Ўта қизиган ўтга кириб, куядир.

Дўзахнинг олови дўзахийларнинг киришлари учун ўта қиздириб қўйилган бўлади. Ҳазрати Ибн Аббос розияллоҳу анҳу васф қилишларича, «У роса қиздирилиб, Аллоҳнинг душманларига ғазаби қайнаб турган...» бўлади. Бу дунёда кофирлик, фосиқлик, осийлик, айшу ишрат ва ҳаром-хариш билан ўтганлар охиратда ана шундай жойга кирадилар. Аммо уларнинг азоб-уқубатлари бу билан тугал бўлиб қолмайди. Уларни ҳамма томондан азоб-уқубат ўраб олган бўлади. Ҳаттоки жаҳаннам оловида қизиб, чанқасалар,

«Ғошия» Қайнаб турган булоқдан суғориладилар.

У булоқнинг суви қайнашнинг охирги нуқтасига етган бўлади. Қандай ҳам қаттиқ азоб-а?! Ўзи қаттиқ қиздирилган дўзахда ёниб, жизғанак бўлиб турса-ю, ўта қаттиқ чанқаб, бирор хўплам совуқ сувга зор бўлиб турганда, суви ўта қайноқ бўлган булоқнинг суви ила суғорилса... Бу устидан ёниб турган одамни ичидан ҳам куйдиришдир.

Энди сув ичган одам таом ҳам ейиши керак бўлади. Аҳли жаҳаннамга қандай таом бор экан?

«Ғошия» Уларга тикандан бошқа таом йўқдир.

Ўша жаҳаннамийларга бериладиган таом – тикан махсус тикандир. Тиканнинг «шибриқ» номли навидир. У энг ёмон, энг ифлос ва энг ёқимсиз таомдир. Демак, жаҳаннамий кимса оловда куйиб, жизғанак бўлиб, ўта қайноқ булоқнинг сувидан ичиб, ички аъзолари ҳилвираб турганда, тиканни таом ўрнида ер экан. У тикан ўзи теккан ерни шилиб, титиб ўтиши муқаррар. Шу билан бирга...

«Ғошия» У на семиртирмас ва на очликни кетказмас.

Демак, у фақат жаҳаннамдаги нобакорни азоблаш учун берилади. Улар ўта оч қолганларидан, ўша тиканни таом ўрнида ейишга мажбур бўладилар. Шундай қилиб, ўта чанқаганларидан, қайнашнинг юқори нуқтасига етган сувни ичиб, ўта оч қолганларидан, тиканни еб, абадий «мазза» қилиб юраверадилар.

Келаси ояти каримадан жаннат аҳлининг васфига ўтилади. Азоб-уқубат билан ёнма-ён роҳат-фароғат зикр қилинса, қадри яна ҳам ортади. Бу усул ҳам Қуръони Каримнинг ўзига хос хусусиятларидандир.

"Тафсири Ҳилол" китобидан



Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Одамлар нубувватнинг биринчи каломидан идрок қилган нарсалардан бири .Агар ҳаё давоми...

1616 14:00 / 15.08.2019
Қуръони Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ҳар бир амалимизда йўлбошчимиз бўлгани каби, дўстлик мавзусида ҳам бизга тўғри йўлни давоми...

3812 12:00 / 08.05.2022
Ортиқча ва ноўрин мақтов маддоҳликдир. Бирор мансаб ёки манфаат илинжида одамларни юзига мақтовчи, асли йўқ, ҳақиқатга зид ва ботил нарсаларни тарғиб қилувчи давоми...

2465 17:04 / 14.11.2018
Келинг, зикр ва дуо қиламиз 6дуо Уловга минганда ўқиладиган дуо . ,. .Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ давоми...

8292 17:19 / 29.05.2020