1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар ҳаёти

Шайх Муҳаммад Аввома билан суҳбат - Мустафо Сабри Афанди

19:59 / 23.04.2018 3351 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

-Устоз, биласизким, Кавсарийнинг Шайхулислом Мустафо Сабри Афанди билан ораларида қадим дўстликлари бўлган... Сабрий Афанди Кавсарий каби тингловчиси борлигидан ва у билан замондош бўлганлигидан бошқа шайхулисломларга мақтанадилар. Фотиҳ мадрасаларидан Азҳарга қарши Таънибул Хатиб ва Ан-нуқтатут таърифа каби олқишга сазовор асарларнинг муаллифини етиштирганидан ва унга устозлик қилганидан фахрланишини айтади. Бундан ташқари уни, ҳадис ва фиқҳ туби йўқ дарё мисоли таърифлайдилар. [3] Кавсарий ҳам, Назротун Абира ва бошқа бир қатор асарларида Мустафо Сабри Афанди ҳақида ҳурмат билан ёд этиб ўтади. Шундай бўлишига қарамай, баъзилар бу икки буюк Шайх Имом орасида чиққан ихтилоф “жабр” масаласидан фойдаланиб, иккисини бир-бирига душман қилиб кўрсатишга урунишади. Уларнинг орасидаги муносабат ҳақида нималар дейсиз?

Шайх Муҳаммад Аввома - Бу воқеа Мотурудий ва Ашъарий Шайх Имомлари орасида ҳам ихтилофга сабаб бўлган. Мустафо Сабри Афанди Мотурудий бўладилар, лекин мазкур масалада Ашаърийларнинг қарашини қўллаб-қувватлайдилар. У киши Мавқифул ақл асарида сал кам 55 бетда Кавсарийнинг қарашларига эътироз билдирадилар. [4] Устоз ҳам мавзуга алоқадор Ал-Истибсор фит таҳаддуси аънил Жабр вал ихтияр асарини ёзадилар. Бу икки аҳли суннат Шайх Имоми орасида бўлиб ўтган масала. Шундай экан қайтадан буни кўтаришнинг бизга ҳеч қандай фойдаси бўлмайди.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад Мустафо алАъзамий билан Профессор, доктор Ражаб Шантурк суҳбатиР. Шантурк Бу устозларнинг умумий хусусиятларимиди Отангиз ҳам шундаймидиларАъзамий Ҳа, давоми...

3458 14:51 / 08.01.2018
Муҳаммад Мустафо алАъзамий билан Профессор, доктор Ражаб Шантурк суҳбати 2қисмР. Шантурк Кишида шундай таассурот уйғотадики, ўзингизни Инглиз маданияти билан давоми...

3417 09:54 / 06.01.2018
Устоз, суҳбатимизнинг сўнггида Туркиядаги олимларга ва толиби илмларга нималарни тавсия қилган бўлардингизШайх Муҳаммад Аввома Илм билан шуғулланаётган давоми...

4174 11:23 / 03.05.2018
Шайх Муҳаммад Аввома Шайх Имом Зоҳид алКавсарийга алоқадор ҳар қандай саволга жавоб беришим мумкинАҳли сунна ва жамоа мактабининг энг забардаст тамсилчиси давоми...

4535 21:05 / 13.04.2018