1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Кимни эртага Аллоҳ Таолога мусулмон ҳолда йўлиқиш хурсанд қилса...

13:20 / 02.04.2018 2769 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бу киши: «Кимни эртага Аллоҳ Таолога мусулмон ҳолда йўлиқиш хурсанд қилса, ушбу намозларни азон айтиладиган масжидда адо қилсин. Албатта, Аллоҳ набийларингиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳидоят йўлига йўналтириб қўйган. Албатта, беш вақт намозни масжидда жамоат билан ўқиш ҳидоят йўлларидандир. Агар сизлар ҳам уйида қолиб, намоз ўқувчи кишилар каби уйингизда ўқисангиз, набийларингиз суннатини тарк қилган бўласизлар. Агар набийларингиз суннатини тарк қилсангизлар, залолатга кетасизлар. Биз саҳобаларни кўрар эдик. Маълум бир нифоқи бор мунофиқ бўлмаса, жамоат намозидан қолмас эди. Икки кишининг орасида келиб бўлса ҳам, сафда турар эди», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Имом Муслимнинг бошқа ривоятларида: «Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳидоят йўлларини ўргатдилар. Азон айтиладиган масжидда намозни жамоат билан ўқиш ҳидоят йўлларидандир», дедилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни.Бирор мусулмон киши вафот этса, бу вафот этган кишининг жанозасида давоми...

3259 08:35 / 04.06.2018
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ислом беш нарсага бино қилингандир .Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур давоми...

23054 11:47 / 18.03.2017
. , . ,. .6098. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ бирор набий юборган бўлса, у албатта қўй боққан,, давоми...

1475 10:11 / 21.11.2018
. ,. . Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга ўша яхшиликни давоми...

3243 09:52 / 18.03.2019