1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ғийбатнинг гуноҳлиги ҳақида (4-қисм)

19:43 / 31.03.2018 3559 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Насиҳат. Киши билан учрашганда уни хурсанд қилиб, у кетгач эса ғийбат қилмаслик ҳусни хулқдир. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни «Сиз буюк хулқдасиз» деб мақташининг сабабларидан бири ҳам шуки, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар қандай кишини (ҳатто у кофир бўлса ҳам) очиқ юз билан қарши олганлар ва ҳеч кимни ортидан ғийбат қилмаганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга бирор зарари тегиши эҳтимоли бўлган кишининг айбини айтар, лекин ўзига йўлиқсалар, унга гўзал муомала қилар эдилар.

Ҳикоя. Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кириш учун ижозат сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга изн беринглар. У қабиланинг нақадар ёмон ўғли [ёки қабиланинг нақадар ёмон одами]», дедилар. У киргач эса унга мулойим гапирдилар. Оиша розияллоҳу анҳо: «Эй Аллоҳнинг Расули, у ҳақда айтган гапингизни айтдингиз, сўнгра эса, унга мулойим гапирдингиз?» дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида одамларнинг мартабаси энг ёмони – кишилар фаҳш (ёмон) гапи учун тарк қилган одамдир», дедилар.[1]

Изоҳ. Имом Нававийнинг ёзишларича, ўша одам Уяйна ибн Ҳисн бўлиб, у вақтда ҳали иймон келтирмаган эди. Кейинроқ иймонга келиб, сўнг яна муртад бўлиб кетган (Аллоҳ сақласин). Муҳаддис Абдулҳақ Деҳлавий «Мадорижун-нубувват» китобида Қози Иёздан шундай нақл қиладилар: «Ўша вақтда Уяйнанинг мусулмон бўлгани собит эмас. Шунинг учун уни ғийбат қилиш дуруст эди. Агар ўша пайтда иймон келтирган бўлса, у ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни унинг ёмонлигидан огоҳлантириш учун гапирган бўладилар. Бу ҳам дурустдир».

Насиҳат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари шундай эди. Бироқ ҳозир ўзини у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматидан санайдиган кишилар бунинг тескарисини қилмоқдалар. Баъзи кишилар нафрат ва адовати бор киши билан учрашиб қолса, аввало яхши кўришмайди, ортидан эса унинг ғийбатини қилиб, эртаю кеч уни ёмонлаш билан овора бўлишади. Баъзилар эса учрашган одамини эҳтиром билан қарши олади, кулиб гаплашади, лекин учрашув тугагач, шаръий бирор сабабсиз ғийбат қилишни ва унинг айбларини очишни бошлашади ва бу билан ўзини гўё ҳусни хулқ соҳиби деб ҳисоблашади. Ҳолбуки, улар риё қилишади. Аввалги тоифадан яхшироқ бўлса ҳам, аслида булар ҳам ёмондир. Булар ҳам ўзларининг ярамас ишларидан қайтиб, тавба қилишлари лозим.


«?Ғийбат ўзи нима»

 Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

Таржимон: Ёрқинжон Фозилов


[1] «Саҳиҳи Муслим», 6540-ҳадис.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳузур топмаган амалингнинг қабул бўлишидан ноумид бўлма. Гоҳида амал қабул қилинадию, самарасини тезда кўрмайсан.ndash Амалнинг турига қараб унинг самараси ҳам давоми...

4730 18:55 / 05.08.2017
.Дунё нима Унда зуҳд қилиш қандай бўлади, Шунга ўхшаш масалаларни сўраб, саволни кўпайтирдинг. Булар ҳақда сенга қисқа жавоб бераман.Албатта, бу икки диёр ҳам давоми...

5094 17:40 / 05.10.2017
Ҳадис. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутбада шундай дедилар .Кишининг судхўрликдан топган бир дирҳами гуноҳ жиҳатидан Аллоҳнинг наздида ўттиз давоми...

3299 14:19 / 20.03.2018
11. Машҳур ёмон лақабни зикр қилиш. Бир киши қандайдир бир айбга далолат қиладиган ёмон лақаб билан машҳур бўлса, уни ўша лақаб билан эслашнинг зарари йўқ, чунки ўша давоми...

2922 14:05 / 03.03.2018
Аудиолар

121350 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42857 14:35 / 11.08.2021