1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Тавба ва истиғфор (4-қисм)

18:58 / 27.03.2018 4932 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иккинчи қисм. Фаҳш тарқатиш, пок эркак-аёлларни зинода айблаш, бир аёлга уйланиш мақсадида унинг эри билан орасини бузиш, зино қилиш, зинога ёрдам бериш, баччавозлик, ҳайз ва нифос кўрган аёлга яқинлик қилиш, орқага яқинлик қилиш, ҳайвонга яқинлик қилиш, даюслик, мутъа никоҳи, бичилиш, эр-хотин орасидаги хос ишларни одамларга сўзлаб бериш, аёлларнинг очиқ-сочиқ юриши, хотиннинг эрга итоатсизлик қилиши, авратни очиб юриш, хотинидан бошқага шаҳват назари билан қараш, соқол-мўйлови ўсмаган болага шаҳват назари билан қараш, номаҳрам аёл билан холи қолиш, аёл кишининг маҳрамсиз ҳолда иффат-номуси топталиш хавфи бор йўлга сафарга чиқиши, номаҳрам эркак-аёлларнинг қўл бериб сўрашиши, номаҳрам аёлнинг баданига заруратсиз тегиш, аёлларнинг ўзини эркакларга, эркакларнинг ўзини аёлларга ўхшатиши, соч улаш, қош териш, вашм (татуировка), тамға босиш, чирой учун тишнинг ораларини очтириш, Аллоҳ яратган хилқатни ўзгартириш, ҳайвонларнинг қулоғини кесиш, насаби Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланишини ёлғондан даъво қилиш, ўз пушти камаридан бўлган фарзандини билиб туриб тан олмаслик, билиб туриб отасини тан олмаслик ёки бошқа кишини отам деб даъво қилиш, зинодан орттирганини эрига тақаш, бировнинг боласини ўзиники деб даъво қилиш, ваколати ва имконияти бўла туриб амри маъруф ва наҳий мункар қилмаслик, мункар ишга рози бўлиш, маъсиятга ёрдам бериш, маъсиятга буюриш, маъсиятга мажбурлаш, Аллоҳ яширган маъсиятни ошкор қилиш, қилган маъсиятидан фахрланиб, гапириб юриш, одамларнинг молини ботил йўл билан ейиш, (жумладан, етимнинг молини), рибохўрлик, рибога воситачи ёки гувоҳ бўлиш, ўғрилик, қароқчилик, талончилик, ўлжага хиёнат қилиш, пора олиш ва бериш, фирибгарлик, молнинг айбини яшириш, молни ўтказиш учун ёлғон қасам ичиш, молни ҳаддан зиёд қимматга сотиш, тарозидан уриб қолиш, егуликларни эҳтикор қилиш, эҳтиёжи бўлмаса ҳам одамлардан пул сўраш, ишчининг ҳаққини ейиш, ер чегаралари ва белгиларини ўзгартириш (жумладан, ажратилган ерларнинг чегарасини ўзгартириб, ҳақ-ҳуқуқларни зое қилиш, йўл белгиларини ўзгартириб, мусофирларни адаштириш), йўлтўсарлик, ҳур одамни сотиб, пулини еб юбориш, меросхўрни, хусусан аёл кишини меросдаги ҳаққидан маҳрум қилиш, бировнинг мол-мулкини ноҳақ равишда олиб, ноҳақ одамга бериб юбориш, қимор ўйнаш (лотерея ва шу кабилар).

Аллоҳим, нафсларимизнинг ёмонлигидан Ўзинг паноҳ бер!

 

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳали, мен сизларга айтаётган гапларни эслайсизлар.. Ўтган ҳафта мен сизларга кимки ширк келтирмай Аллоҳга рўбарў бўлса, Аллоҳ таоло унга дўзах ўтини ҳаром давоми...

4345 17:18 / 13.12.2017
У Зотдан сени бир ҳолатдан ndash ундан бошқада ишлатиши учун ndash чиқаришини сўрама. Агар ирода қилса, сени чиқармасдан ҳам ишлатаверади.Ушбу ҳикматда банда Аллоҳ давоми...

3561 09:03 / 06.11.2017
Араб тилида .ражо, сўзи умидсизликнинг тескариси, .умидворлик, маъносини англатади. Фақат ражода умидга хавф ҳам аралашган бўлади.Уламолар ражони қуйидагича давоми...

4184 20:27 / 16.07.2017
Зоҳидлар мадҳ қилинсалар, мақтов махлуқотлардан эканига шоҳид бўлганлари учун сиқиладилар. Орифлар мадҳ қилинсалар, унинг Ҳақ Подшоҳдан эканига шоҳид бўлганлари давоми...

3084 17:01 / 06.05.2018