1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Хоҳлагинингизни қилинг!

16:25 / 23.03.2018 4914 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Албатта, оятларимиз ҳақида эгрилик қиладиганлар Бизга махфий бўлиб қолмаслар. Оловга ташланадиган одам яхшими ёки қиёмат куни омон ҳолида келадиган одамми?! Нимани хоҳласангиз, қилаверинг. Албатта, У Зот нима қилаётганингизни кўриб турувчидир.

Бу оят Қуръони Карим мўъжизаси бўлиб, Аллоҳнинг Биру Борлиги ва чексиз қудратига далолат қилувчи борлиқдаги оят­(белги)ларга нисбатан эгрилик ила муносабатда бўлган одамларнинг аҳволини баён қилади.

«Албатта, оятларимиз ҳақида эгрилик қиладиганлар Бизга махфий бўлиб қолмаслар».

Уларнинг кимлиги ҳам, Аллоҳнинг оятларига нисбатан қилган эгрилик, кофирлик ва нобакорлиги ҳам – ҳамма-ҳаммаси Аллоҳнинг Ўзига равшандир. Уларнинг барча амаллари ҳисоб-китоб қилингач, дўзахга ташланадилар.

«Оловга ташланадиган одам яхшими ёки қиёмат куни омон ҳолида келадиган одамми?!»

Аллоҳнинг оятлари ҳақида эгрилик қиладиганлар қиёмат куни дўзахга, тўғрилик қиладиганлар жаннатга кирадилар. Хўш, улардан қайси бири яхши? Ҳамма нарса маълум ва очиқ-ойдин бўлди. Энди

«Нимани хоҳласангиз, қилаверинг».

Хоҳласангиз, қуёшга сажда қилинг. Хоҳласангиз, ойга сажда қилинг. Хоҳласангиз, Аллоҳнинг оятлари ҳақида куфр сўзлар айтинг.

«Албатта, У Зот нима қилаётганингизни кўриб турувчидир».

Ҳар бир ишингизни Аллоҳ таоло кўриб туради.

Қиёматда амалингизга яраша жазолайди.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Тафсири Ҳилол китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Доктор Манноъ Қаттон ўзининг .Қуръон илмлари ҳақида тадқиқотлар, китобида жумладан шундай деган .Қуръонни мусҳафда маълум бўлган Усмоний расмга мувофиқ ёзиш давоми...

2415 13:00 / 19.11.2021
иккинчи мақолаАбул Асвад Дуалий араб тили масалаларида дастлабки дарсларни тақдим қилиш билан машҳурдир. У киши бу ишни Алий ибн Абу Толибнинг буйруқлари билан давоми...

3921 13:50 / 03.03.2020
islom.uz middot 062. Муташобиҳ сифатларга оид оятлардан намуналар1биринчи мақолаМаълумки, .истиво, сўзи, хусусан Қуръони Каримда келган .истиво, лафзи ҳақида жуда кўп давоми...

3386 13:06 / 22.09.2020
12. Мўмин ва мўминаларни уларнинг олдиларида ва ўнг тарафларида нурлари ҳаракат қилаётган ҳолда кўрган кунингда, Сизларга бугунги куннинг хушхабари, дарахтлари давоми...

3417 05:00 / 23.01.2017