1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 242-оят

09:05 / 23.03.2018 3024 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ сизларга Ўз оятларини ана шундай баён этадир. Шоядки, ақл юритсангиз. Бақара 242. 

Мазкур оятлардан кўринадики, Аллоҳ Ўзининг ҳукмларини дақиқ ва пишиқ баён қилади. Мақсад эса – шоядки, одамлар ақл ишлатиб, тадаббур қилсалар. Шоядки, бу ҳукмларнинг ҳикматларини тушунсалар. Булар Аллоҳнинг улуғ неъмати, бахт-саодат манбаи эканини тушуниб етиб, ушбу ҳукмларни ҳаётга татбиқ этиш орқали Исломга тўлиғича киришдек буюк мақсадга эришишга уринсалар.

Ушбу ўтган оятларга ақл ишлатиб қаралса, Исломда оилавий масалаларга нақадар катта эътибор берилганлиги маълум бўлади. Қуръони Каримда ҳатто намознинг баёни шунчалик батафсил келгани йўқ. Бундан ташқари, бу масалалар баён қилинган деярли ҳар бир ояти карима: «тақво қилинг», «Аллоҳдан қўрқинг», «огоҳ бўлинг», «Аллоҳ белгилаган чегарани бузманг», «бу яхшилик қилувчиларнинг бурчидир» каби иборалар билан тугайди. Бу ҳам мазкур масалалар қанчалик аҳамиятли эканига далолат қилади. Охирги ўрганган оятимизда айтилганидек, шоядки, мусулмонлар бу ишлар ҳақида ақл юритсалар!

Аллоҳ таоло юқорида ўтган бир нечта оятларда фозил жамият қуриш учун зарур бўлган мустаҳкам исломий оила ҳақида батафсил сўз юритди. Уларни ўрганиш, ҳар бир ҳукмга ихлос билан амал қилиш барча мусулмонлар учун фарздир.

Аввал айтиб ўтилганидек, мусулмонлар билан қўшни бўлиб яшаб келаётган Бану Исроил қавми илоҳий китоб асосида жамият қурган бирдан-бир қавм эди. Аллоҳ таоло мусулмонларнинг ҳам Исломга тўлиғича кириш жараёнида Бану Исроил босиб ўтган йўлни босиб ўтишлари муқаррарлигини яхши билар эди. Шунинг учун ҳам ўтган умматлардан Қуръони Каримда қиссаси энг кўп келган қавм Бану Исроилдир. Келгуси оятлар тўпламида ҳам Бану Исроилнинг қиссаси келади. Лекин ундан аввал Аллоҳ таоло номаълум бир қавм билан бўлиб ўтган ҳодисани қисқагина, тушунарли қилиб эслатиб ўтади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қасос олишда сизларга ҳаёт бор, эй ақл эгалари Шоядки, тақво қилсангиз. Бақара 179.Бу ояти карима қасоснинг шариатга киритилишининг ҳикматини баён қилмоқда. Демак, давоми...

3228 08:35 / 17.01.2018
Жолут ва унинг лашкарларига рўбарў келганларида .Роббимиз, устимиздан сабр тўккин, қадамларимизни собит қилгин ва кофир қавмлар устидан бизга нусрат бергин,, ndash давоми...

3095 09:30 / 02.04.2018
Ана ўшалар залолатни ҳидоятга, азобни мағфиратга сотиб олганлардир. Оловга қандай ҳам «сабрли»лара Бақара 175. Ушбу ояти каримада васф асосида ҳақиқатни беркитган давоми...

2564 08:30 / 13.01.2018
Талоқ қилинган аёлларга маъруф ила матоҳ бериш бордир. Тақводорлар зиммасига бурч ўлароқ. Бақара 241. Ушбу ояти каримага биноан, барча талоқ қилинган аёлларга ndash давоми...

2833 10:30 / 22.03.2018