1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 240-оят

09:30 / 21.03.2018 2977 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сизлардан вафот этиб, жуфтларини қолдирганлар аёлларининг бир йилгача чиқарилмасдан, баҳраманд бўлишини васият қилсинлар. Агар улар чиқсалар, ўз хусусларида қилган маъруф ишларида сизга гуноҳ йўқ. Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир. Бақара 240. 

Вафот этган одам васият қилган бўлса, у аёл бир йилгача эрининг уйида унинг молидан сарфлаб яшаса бўлади.

«Сизлардан вафот этиб, жуфтларини қолдирганлар аёлларининг бир йилгача чиқарилмасдан, баҳраманд бўлишини васият қилсинлар».

Албатта, бундан ҳар бир мусулмон эр ўз ўлими олдидан қариндошларига хотинини бир йил ичида моддий жиҳатдан таъминлаб туришларини васият қилиши фарз ёки вожиб, деган маъно чиқмайди. Балки бу маъно ўзаро марҳамат ва эҳтиром маъносида айтилгандир. Агар аёл киши ўзи хоҳласа, бир йил давомида эрига ва у билан бирга кечирган ҳаётига садоқат рамзи сифатида эрга тегмай ва уйидан чиқмай яшаши мумкин. Ана шундай ҳолатда эрнинг қариндошлари уни таъминлаб туришлари тавсия қилинади.

«Агар улар чиқсалар, ўз хусусларида қилган маъруф ишларида сизга гуноҳ йўқ».

Яъни эри ўлганидан сўнг бир йилгача уйдан чиқмай ўтиришни ният қилган аёллар бирор сабабга кўра бир йил тўлмасдан аввал чиқсалар ва идда муддатлари тугаб, ўз хусусларида яхшилик билан, шариат қонунлари асосида иш қилиб кетсалар, сизга гуноҳ йўқ.

«Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир».

Унутманг, Аллоҳ азиздир, яъни ҳеч ким Унинг иродасига ғов бўла олмайдиган ғолиб Зотдир. Унинг амрига хилоф қилсангиз, иқобидан қочиб қутула олмайсиз. Аллоҳ ҳаким Зотдир, ҳар бир ҳукмни ҳикмат билан жорий қилади. Унинг ҳукмларига сўзсиз амал қилаверган одам ютади.

Аввал ўтган ояти карималарда духулдан олдин талоқ қилинган аёлларга мутъа – моддий фойда бериш ҳақида гапирилган эди. Келаси ояти каримада эса духулдан – эр-хотин бўлиб яшагандан кейинги талоқда ҳам, умуман, ҳар бир талоқда аёлга мутъа бериш яхши иш экани таъкидланади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бақара 6. Албатта, куфр келтирганлар, уларни огоҳлантирсанг ҳам ёки огоҳлантирмасанг ҳам, уларга барибир, иймон келтирмаслар.Яъни .Қўрқитсанг ҳам, давоми...

3158 19:52 / 10.05.2017
Мушрикаларни иймон келтирмагунларича никоҳингизга олманг. Шубҳасиз, мўмина чўри мушрикадан, гарчи у сизни қизиқтирса ҳам, яхшидир. Ва мушриклар иймонга давоми...

3612 18:00 / 28.02.2018
Аллоҳнинг йўлида қатл бўлганларни .ўликлар, деманг. Балки улар тирикдирлар, лекин сиз сезмассиз. Бақара 154.Аллоҳнинг йўлида қатл бўлганлар одамлар кўзида гўё давоми...

4376 09:05 / 21.12.2017
Чақмоқ кўзларини олиб қўяй дейди. Ҳар сафар ёришган пайтда юриб олишар, қоронғи бўлса, туриб қолишар. Аллоҳ агар хоҳласа, қулоқ ва кўзларини кетказур. Албатта, давоми...

4958 16:44 / 19.07.2017