1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Яхши ва ёмон сўзнинг мисоли

19:14 / 12.03.2018 4410 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ яхши сўзга қандай мисол келтирганини кўрмайсанми? У худди бир яхши дарахтга ўхшайдир. Унинг асли собит турадир. Шохлари эса осмонда.

Роббининг изни ила ҳар доим меваларини бериб турадир. Аллоҳ, шояд, эсласалар деб, одамларга мисоллар келтирадир.

Яхши сўз, ҳақ сўз иймон сўзидир. У сўзни Аллоҳ таоло яхши, соғлом бир дарахтга ўхшатмоқда:

«Аллоҳ яхши сўзга қандай мисол келтирганини кўрмайсанми? У худди бир яхши дарахтга ўхшайдир. Унинг асли собит турадир. Шохлари эса осмонда».

Ҳа, бу дарахтнинг асли собитдир. Унинг томирлари ерга чуқур илдиз отгани учун мустаҳкамдир. Турли шамоллар, бўронлар ва бошқа омиллар уни жойидан қимирлата олмайди. Айни чоғда, бу дарахтнинг шохлари осмонда, юксакликдадир.

«Роббининг изни ила ҳар доим меваларини бериб турадир».

У доимо мева бериб туради. Иймон ҳам худди шу яхши дарахтга ўхшайди. Асли мустаҳкам. Ҳеч нарсадан таъсирланмайди. Мартабаси олий. Доимо самарасини ҳам бериб туради.

«Аллоҳ, шояд, эсласалар деб, одамларга мисоллар келтирадир».

Мазкур яхши сўзнинг акси бўлмиш

Ёмон сўзнинг мисоли худди ёмон дарахтга ўхшайдир. У ердан узилиб қолган, унинг қарори йўқдир.

Ёмон сўз, ботил сўз куфр сўздир. У илдизи ердан узилган, қўпорилган, беқарор бир дарахтга ўхшайди. Сурати, шакли дарахтни эслатади. Аммо унинг на ерга чуқур илдиз отган томири, на осмонга кўтарилган шохлари ва на меваси бор. Шунга ўхшаб, куфр­нинг ҳам асли мустаҳкам эмас. Сал нарсага қулайди. Мақташга арзимайди. Берадиган самараси ҳам йўқ.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

(Тафсири Ҳилол китобидан)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биз ушбу мақолада Ислом оламидаги машҳур қорилардан, мисрлик Шайх Абдулбосит Абдуссамад раҳимаҳуллоҳ ҳақларида кўпчиликка маълум бўлмаган маълумотларни тақдим давоми...

25171 18:35 / 01 январь
Аллоҳ таоло .Қуръон тиловат қилганда уни тингланглар ва жим туринглар, шояд раҳматга эришсангиз,, деган.Ушбу оятдан уламоларимиз Қуръони Карим тиловат қилинганда давоми...

6008 05:00 / 19.01.2017
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қирқ ёшга етганларида ёлғизликни хоҳлаб қолдилар. Макка атрофидаги тоғлардан биридаги .Ҳиро, номли ғорга кириб, бир неча давоми...

6220 18:03 / 26.11.2018
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади .Ёки худди қаърсиз денгиздаги зулматларга ўхшар. Унинг устидан мавж қоплагандир, умавжнинг давоми...

4243 15:00 / 07.08.2019