1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Аъроф сураси, 2-3

05:00 / 23.01.2017 3319 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2. Бу сенга у ила огоҳлантиришинг учун ва мўминларга эслатма этиб нозил қилинган китобдир. Кўнглингда ундан танглик бўлмасин.


Аллоҳ таоло Пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони Карим ила ҳеч нарсага эътибор бермай кофирларни огоҳлантираверишни ва мўминларга эслатма беришни амр қилмоқда. Чунки одамларга Қуръон ила мурожаат қилиш осон эмас. Бу йўлда кўпгина қийинчиликлар келиб чиқади. Қуръони Каримни одамларга етказишга уринган киши уларнинг ҳавои нафсларига, шаҳватларига, мансабларига, ижтимоий ўринларига, урфларига ва кўнгилларига ёқадиган бошқа нарсаларга қарши гапириши керак бўлади. Шунинг учун ҳам бу йўлда танглик кўп чиқади. Золим ҳокимлар ҳақидаги оятларни етказган даъватчига ҳокимлар «Менга суиқасд қилмоқда, ўрнимни тортиб олмоқчи», деб туҳмат қилади. Ўғрининг қўлини кесиш ҳақидаги оятларни етказган даъватчи ўғрилардан озор кўради. Намоз ҳақидаги оятларни етказган бенамозлардан танглик кўради. Аёлларга тегишли оятларни етказган одам аёллардан таънаи-дашномларга қолади. Бу ҳол Қуръони Карим нозил бўлгандан буён мусулмонлар бошида рўй бераётган ҳолдир.

Энди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари ёлғиз ёки бир қисмгина иймонли кишилар билан бутун оламдан қанчалик танглик кўрганларини тасаввур қилайлик. Шундай бўлса ҳам, Аллоҳ таоло у кишининг кўнгилларида танглик бўлмаслиги зарурлигини таъкидламоқда. У зоти бобаракот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари кўнглида ҳам ҳеч қандай танглик бўлмаслиги керак. Улар Қуръонга жазм ила амал қилишга ўтмоқлари лозим.


3. Сизларга Роббингиздан нозил қилинган нарсага эргашинглар! Ундан бошқа валий-дўстларга эргашманглар. Жуда оз эслайсизлар.

Инсонлар бу дунёда эришмоғи лозим бўлган бирдан-бир нарса ўз Роббиларидан–тарбиячилари, йўлловчилари, эгалари, ризқ берувчилари ва ҳомийлари Аллоҳдан нозил бўлган Қуръондир.

Инсонлар Аллоҳдан бошқа ҳеч қандай дўстга эргашмасликлари керак. Чунки Аллоҳдан бошқага эргашган киши нажот топмайди. Аммо, минг афсуски, ғофил инсонлар буни англамайдилар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло уларга хитоб қилиб:

«Жуда оз эслайсизлар», демоқда.

Тарихда эса, оз эслаганлар–Аллоҳдан нозил бўлган нарсага эргашмай, Аллоҳдан ўзгани дўст тутганлар ҳалокатга йўлиқишган.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ана ўшалар Аллоҳнинг чегараларидир. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат этса, У Зот уни остидан анҳорлар оқиб турган жаннатга мангу қолувчи бўлган ҳолида давоми...

3457 18:22 / 29.03.2018
Аллоҳ таолонинг охирги ва абадий дастури Қуръони Карим одамларни ҳаётнинг барча соҳаларида энг тўғри йўлга ҳидоят қилди.Аллоҳ таоло Исро сурасида марҳамат давоми...

3645 02:12 / 28.04.2018
14. Ва, .Биз насоролармиз,, деганларнинг ҳам аҳдномасини олдик. Бас, улар ўзларига эслатма бўлган нарсадан кўп насибани унутдилар. Биз улар орасида адоват ва ёмон давоми...

7882 05:00 / 23.01.2017
Муҳаммад ҳам бир Расул, холос. Ундан олдин ҳам расуллар ўтган. Агар у ўлса ёки қатл қилинса, орқангизга қайтасизми Ким орқасига қайтса, Аллоҳга ҳеч қандай зарар давоми...

4382 05:00 / 23.01.2017