1445 йил 8 зулқаъда | 2024 йил 16 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Синов - сайқаллашдир

22:04 / 23.02.2018 3112 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ва одамлардан «Аллоҳга иймон келтирдик», дейдиган, сўнгра Аллоҳнинг йўлида озорланса, одамларнинг фитнасини Аллоҳнинг азобидек қабул қиладиганлари ҳам бор. Агар Роббинг томонидан нусрат келса, улар: «Албатта, биз сиз билан бирга эдик», – дерлар. Аллоҳ оламларнинг кўксларидаги нарсаларни яхши билувчи эмасми?!

Кўпчиликка қўшилиб, қизиқиб, осонлик, енгиллик пайтида Аллоҳга иймон келтириб ва буни бошқаларга пеш қилиб, кўкрагига уриб, ўзини дин йўлида жонфидо қилиб кўрсатадиганлар кўп бўлади. Бу ҳолат доимо такрорланиб келган. Айниқса, ёв қочганда, ботир кўпайганидек, ўзининг иймонли эканини пеш қиладиганлар ҳам кенглик пайтларида жуда урчийди. Ушбу ояти каримада худди ана шундай кишилар ҳақида сўз кетмоқда.

«Ва одамлардан «Аллоҳга иймон келтирдик», дейдиган, сўнгра Аллоҳнинг йўлида озорланса, одамларнинг фитнасини Аллоҳнинг азобидек қабул қиладиганлари ҳам бор».

Бундай одамлар, иймон калимасини айтсак бўлди, ҳамма нарса ўз-ўзидан бўлаверади, ҳеч қандай ёмонлик етмайди, деб тасаввур қиладилар. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг йўлида озгина қийналсалар, кофир ва мунофиқлардан уларга озор етса, сабр этолмай қоладилар. Одамларнинг фитнасини Аллоҳнинг азоби деб биладилар. Чидай олмай, турли ҳолатларга тушадилар ва иймондан қайтадилар.

«Агар Роббинг томонидан нусрат келса, улар: «Албатта, биз сиз билан бирга эдик», – дерлар».

Мунофиқлар иймон калимасини оғизда айтиб, кутиб турадилар. Агар Аллоҳ таоло мусулмонларга нусрат берса, улар ҳам ўзларини ғалабага шерик санаб:

«...биз сиз билан бирга эдик»,  дейдилар.

Демак, улар иймон калимасини шу мақсад билангина айтганлар. Бу дунё матоҳи умидида, мусулмонларга келадиган яхшиликларга шерик бўлиш мақсадида ўзларини мўмин деб эълон қилганлар. Лекин, оятнинг аввалида айтилганидек, синовга дуч келсалар, шумликлари фош бўлади. Улар ўзларича жуда ҳам устомонлик қилаётганга ўхшайдилар. Лекин ўта ақлсизлик қилаётганлари хаёлларига ҳам келмайди. Ахир устомонлик билан Аллоҳ таолони алдаб бўлармиди?!

«Аллоҳ оламларнинг кўксларидаги нарсаларни яхши билувчи эмасми?!»

Ахир Аллоҳ таоло нафақат бир гуруҳ мунофиқларнинг, балки бутун оламлардаги одамларнинг қалбида нима борлигини билиб турувчи Зот-ку?! Ҳолбуки, уларнинг мунофиқликлари оддий одамга ҳам очиқ-равшан кўриниб турибди.

«Анкабут» Албатта, Аллоҳ иймон келтирганларни ҳам яхши билур, мунофиқларни ҳам яхши билур.

Шунинг учун иймон келтирган ҳақиқий мўминлар хотиржам бўлиб, иймонларида собит турсинлар. Мунофиқлар эса тавба қилиб, тўғри йўлга ўтсинлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Тафсири ҳилол китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кимнинг ибтидоси нурафшон бўлса, интиҳоси ҳам нурафшон бўлади.Ушбу ҳикмат ўзидан олдинги ҳикматни тўлдириб келгандир. Барча амал ва ишларнинг хотимаси яхши ва давоми...

3504 20:08 / 12.08.2017
Учинчи гуруҳ олимлар .Ғийбатнинг гуноҳи ўчирилиши учун тавба қилишдан ташқари ғийбат қилинган кишидан кечирим сўраш ҳам зарур. Ўша одамга уни ғийбат қилишгани давоми...

3332 12:33 / 12.06.2018
Аввалги суҳбатимизда гуноҳи кабираларнинг мағфират қилинишига доир шартларни айтиб ўтган эдик. Бу сафар эса гуноҳи кабираларнинг ўзини санаб ўтамиз, чунки давоми...

3693 19:45 / 23.03.2018
Ҳар бир мусулмон билиши керак бўлган нарса шуки, албатта Қуръон Анбиё ва Расулларига нозил бўлган охирги ваҳий ҳисобланади. Қуръон Карим бутун олам учун барча давоми...

4491 18:49 / 03.12.2017
Аудиолар

121424 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42924 14:35 / 11.08.2021