1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Бақара сураси, 79

05:00 / 23.01.2017 3332 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Китобни ўз қўли билан ёзиб, сўнгра уни арзон баҳога сотиш учун: «Бу Аллоҳнинг ҳузуридан», дейдиганларга ҳалокат бўлсин! Уларга қўллари билан ёзган нарсаларидан ҳалокат бўлсин! Уларга топган фойдаларидан ҳалокат бўлсин!

Ояти карима зикр қилган «арзон баҳо» ҳақида Имом Ҳасан Басрий: «Арзон баҳо–дунё ва унинг нарсаларидир» деган эканлар. Дунёга молу бойлик, мансаб ва бошқалар киради.

Ушбу ояти каримада инсон томонидан содир этиладиган энг улкан жиноятлардан бири ҳақида сўз кетмоқда. Бу ояти каримада дунё тарихидаги энг улкан жиноятлардан бирини содир этган набокорга дуои бад бўлмоқда.

«Китобни ўз қўли билан ёзиб, сўнгра уни арзон баҳога сотиш учун: «Бу Аллоҳнинг ҳузуридан», дейдиганларга ҳалокат бўлсин!»

Молу дунё, мансабу амал, айшу ишрат ва ҳузур-ҳаловот йўлида билиб туриб, дин аҳкомларини бузадиган аҳли жаҳолатнинг васфи будир! Ундоқ жоҳиллар ўзларига диний илмларни билиш нисбатини берадилар. Улар кишиларга диний таълим бериш, дин аҳкомларини баён қилиб бериш даъвосини қиладилар. Бошқа кишилар, хусусан диний илмлардан бехабарлар ёки етарли илми бўлмаганлар эҳтиёжлари тушганда ана ўша диний илм соҳибилигини даъво қилиб юрган шахсларга мурожаат қиладилар. Бундоқ пайтда ҳақиқий диний олим Аллоҳнинг ҳукмини тўғри ҳолда айтиб беради. Сохта диний олим эса, вазиятга қарайди. У ўзининг дунёвий манфаатини ҳамма нарсадан устун қўяди. У ўзига фоида етиши учун Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол, дейиши ёки аксинча, Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром дейиши турган гап. Шундоқ қилиб, динни бузадилар. Натижада барча томон расво бўлади. Шунинг учун ҳам оятда ундоқ кишиларга ҳалокат тилаб дуои бад қилинмоқда. Ҳа,:

«Уларга қўллари билан ёзган нарсаларидан ҳалокат бўлсин! Уларга топган фойдаларидан ҳалокат бўлсин!»

Яҳудийлар ана шундоқ қавм эдилар. Уларнинг омийлари динларини ўрганмай, хомхаёллар билан юрар эдилар. Уларнинг олимлари эса, динни арзон баҳога сотар эдилар.

Омийлари ва олимларининг ҳоли бундай бўлган қавмнинг иймонга келишидан умидвор бўлса бўладими?! Тафсирчи олимларимиз оятлар Бани Исроил ҳақида тушган бўлса ҳам, ҳаммага тегишлидир, деганлар. Ҳозирги кунда мазкур сифатларнинг кўплари мусулмонман, деб гердайиб юрганларда ҳам мавжудлиги кишини даҳшатга солади.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳга рўбарў бўлишни ёлғон деганлар, шубҳасиз, зиёнга учрадилар. Ҳатто тўсатдан қиёмат келиб қолганда устларига гуноҳларини орқалаб олган ҳолларида .Унда давоми...

3127 05:00 / 23.01.2017
Жундуб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Аллоҳнинг китобида ўз райи билан гапириб тўғри айтган бўлса ҳам давоми...

3347 05:00 / 19.01.2017
Эй иймон келтирганлар Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча, кирманг. Ана шундай қилмоғингиз сиз учун давоми...

6233 05:00 / 23.01.2017
208209. Эй иймон келтирганлар Исломга тўлиғича киринг. Ва шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқ душмандир. Агар очиқ баёнотлар келгандан кейин ҳам давоми...

4453 05:00 / 19.01.2017