1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 209-оят

16:20 / 16.02.2018 2918 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар очиқ-ойдин ҳужжатлар келганидан кейин ҳам тойилсангиз, билингки, албатта, Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир. Бақара 209. 

Шунчалик тушунтиришлар, ҳужжат, далиллар келганидан кейин ҳам Исломга тўлиғича кирмасдан, йўлдан тойиб, бошқа ёққа кириб кетсангиз, билиб қўйингки, Аллоҳ Ўзининг азиз (яъни қувватли, қудратли ва ғолиб) сифати ила сизни азобига олса, ҳолингиз чатоқ бўлади. Аллоҳ ҳикматлидир. Борлиқни ҳикмат билан яратган. Ўзи яратган борлиқда Ўзи яратган инсон бахтли яшаши учун йўл кўрсатувчи таълимотларни ҳам ҳикмат билан Ўзи нозил қилган. Бандаларини Исломга тўлиғича киришга амр қилиши ҳам айни ҳикмат.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Булар Аллоҳнинг оятлари бўлиб, уларни сенга ҳақ ила тиловат қилурмиз. Ва албатта, сен расуллардансан. Бақара 252. .Булар, мингларча одамларни ўлдириш ва тирилтириш, давоми...

3106 17:35 / 04.04.2018
Уларнинг ҳидояти сенинг зиммангда эмас. Лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишини ҳидоят қиладир. Нимаики яхшиликни нафақа қилсангиз, ўзингиз учун. Қилган нафақангиз фақат давоми...

4406 09:45 / 05.05.2018
Чақмоқ кўзларини олиб қўяй дейди. Ҳар сафар ёришган пайтда юриб олишар, қоронғи бўлса, туриб қолишар. Аллоҳ агар хоҳласа, қулоқ ва кўзларини кетказур. Албатта, давоми...

4949 16:44 / 19.07.2017
Улар ўзларига мусибат етганда .Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз,, ndash деганлардир. Бақара 156. Катта масъулият қийинчиликларини кўтара олиш давоми...

10027 08:50 / 23.12.2017