1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Қуёш чиққан ҳар бир кунда...

16:35 / 16.02.2018 3046 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қуёш чиққан ҳар бир кунда одамларнинг ҳар бир бўғими учун садақа лозим. Икки киши ўртасида адолат қилиш ҳам садақадир. Бир кишига улови борасида ёрдам бериб, уни миндириб қўйиши ёки юкини ортиб бериши ҳам садақадир. Ширин сўз ҳам садақадир. Намоз сари босган ҳар бир қадами ҳам садақадир. Йўлдан озорни олиб ташлаш ҳам садақадир».

Муттафақун алайҳ.

Имом Муслимнинг Оиша розияллоҳу анҳодан қилган ривоятларида айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одам болаларидан барча киши уч юз олтмиш бўғим билан яратилган. Кимки Аллоҳни улуғласа (Аллоҳу акбар, деса), Аллоҳга ҳамд айтса (Алҳамдулиллаҳ, деса), Аллоҳга таҳлил айтса (Ла илаҳа иллаллоҳ, деса), Аллоҳга тасбеҳ айтса (Субҳоналлоҳ, деса), Аллоҳга истиғфор айтса (Астағфируллоҳ, деса) ва кишиларнинг йўлидан тош ёки тикан ё суякка ўхшаш нарсаларни олиб ташласа ҳамда яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарса, савоби уч юз олтмиштага етиб, ана шу кунда бу киши дўзахдан ўзини узоқ қилиб кечлатибди», дедилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . . 5881. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай давоми...

1738 10:40 / 29.10.2018
. , . .6586. Абу Марям алАздий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБу киши Муовия розияллоҳу анҳуга .Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

1883 08:43 / 10.01.2019
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Тунда Аллоҳ таоло раҳмат ва мағфират қўлини кундузи гуноҳ қилувчилар тавба этишлари давоми...

2830 09:05 / 11.06.2018
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки усаҳобаларни бирор ишга амр қиладиган бўлсалар, тоқатлари етадиган амалга давоми...

2739 09:05 / 01.09.2017