1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Катта ҳанафий уламоларнинг аҳли бидъатлар такфири ҳақидаги таҳқиқлари

10:50 / 09.02.2018 4222 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Мусилийнинг “Ихтиёр” китобида қуйидагича келтирилади: “Ҳар бир ўрганиш ва амал қилиш қатъиян вожиб бўлган далилга хилоф бидъат куфрдир. Ҳар бир бунга хилоф бўлмайдиган ва унга амал қилиш зоҳиран вожиб бўладиган бидъат эса куфр эмас, бидъати залолат бўлади”. 

“Расоилу ибн Обидин”

Аҳли бидъатларни куфрга ҳукм қилишда турфа сўзлар бор. Баъзи уламолар уларнинг биронтасини ҳам куфрга ҳукм қилмаганлар. Баъзи уламолар эса уларнинг баъзиларини куфрга ҳукм қилиб шундай деганлар: “Ҳар бир қатъий далилга хилоф бўлган бидъат куфрдир. Ва ҳар қатъий далилга хилофлик қилмайдиган бидъат залолат бидъатидир. Аҳли сунна вал жамоа эътимоди шундайдир”.

“Биноя, буғот бўлими”

“Фатҳул қодир”да у ҳақида сўзлашилган масала унинг билан заруриёт бўлмаган нарсалар ҳақида эди. Бу ҳақида Ибн Обидин ўз рисолаларида айтган.

Бизнинг ҳанафий мазҳабининг улуғ китобларидан бўлмиш “Бадоеъ” да қуйидагича келтирилган: “Бидъат ва ҳаво аҳлининг имомати макруҳдир”. Имом Абу Юсуф “Омолий”да шундай далил келтиради: “Имомнинг ҳаво ва бидъат аҳли бўлишини ёқтирмайман. Зотан, инсонлар бундай одам ортида намоз ўқишни ёқтирмайдилар”.

Баъзи машойихларимиз эса бидъатчи ортида намоз ўқиш ножоиз деганлар.

Мунтақо” китобида Абу Ҳанифанинг мубтадиъ ортида намоз ўқишда бирон бир зарар кўрмаганлари келтирилган.

Саҳиҳ қавл шуки, агар аҳли ҳаво бўлса, уни куфрда айблаш жоиз бўлмайди. Ва агар куфрда айблаш ножоиз бўлса, намози кароҳият билан жоиз бўлади.

Мусоирот

“Агар бу кимсалар мубтадиъ фирқа аҳли қибла бўлиб, тоинки диний заруриётлардан бирини ёки аҳкоми шаръийя мутавотирларидан биронтасини қабул қилмасалар, ёки бўлмаса қабул қилиш зарурий амаллардан бири бўлган амални инкор қилмагунларича, аҳли қиблани куфрга ҳукм қилишга журъат қилмаслик лозим”.

 “Мактуботи имом Раббоний”

Анваршоҳ Кашмирий раҳимаҳуллоҳнинг “Икфорул мулҳидин фий заруриёти дин” рисоласи.

Мусулмонларни такфир қилиш – куфрда айблаш ўта хатарли ишдир. Куфрга тушган инсоннинг эса – Аллоҳ асрасин – ҳолати жуда аянчли бўлади. Барча ибодатлари ҳабата – бекор бўлиб, никоҳи бузилади. Такфир хусусида иложи бор тийилиш, уламоларимизнинг бу ҳақида айтган фатволарига асосан иш олиб бориш лозим. Ҳозирги кундаги мусулмонлар бошига тушган балою мусибатларнинг асосий сабабларидан бири мана шу такфирдир.

Бидъатчи кимсанинг ҳолати қанчалар оғир бўлиши ҳадисларда келтирилган эса-да, уламоларимизнинг аниқ куфрга сабабчи бўладиган иш қилинмаса, уларни куфрда айблаш нотўғри бўлиши ҳақидаги фатволари юқорида келтирилди.

Бугунги кунда мусулмонларни куфрда айблаб, қонини ҳалол санайдиган тоифалар сабабли Ислом динига нафрат кучаяётгани ҳеч биримизга сир эмас. Бундайин разолатлардан илм ва маърифат билан қутулиш мумкин.

Аҳли сунна вал жамоанинг энг асосий белгиларидан бири аниқ далил бўлмагунча, ҳеч кимни куфрда айбламасликдир.

Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Носиржон қори домла роҳимаҳуллоҳ 1906 йил Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, Қўқон кўчасида, Юсуфжон қори хонадонларида таваллуд топди.Отаси Юсуфжон қори ва бобоси давоми...

1792 14:00 / 26.03.2022
Муҳаддис, илм талабида юрт кезган, садуқ Абул Ҳусайн Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Моҳиён Журжоний.Найсобурда Дабарий, қози Исмоил, Тамтом, Али ибн давоми...

1145 10:00 / 01.11.2020
У киши имом, ҳофиз, муҳаддис, тарихчи бўлиб, асл исмлари Исмоил ибн Умар ибн Касир адДимашқий ашШофиий, кунялари эса Абулфидодир. 700ҳижрий, милодий 1301 йилда Шомдаги давоми...

6015 22:16 / 27.04.2017
Мулла Абдухалил домла 1902 йил Наманган шаҳри .Сардоба, даҳаси собиқ Охунбобоев маҳалласи ҳозирги .Ўзбекистон, кўчасида таваллуд топди. Қиблагоҳи Абдужалил ота давоми...

1456 11:27 / 04.01.2023
Аудиолар

120615 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7052 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42204 14:35 / 11.08.2021