1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Хижр сураси, 9

05:00 / 23.01.2017 4927 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

islom.uz

9. Албатта, зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз.

Ушбу зикр-Қуръон, кофир-мушриклар мажнун деб номлаётган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълифи эмас. Уни айнан Биз нозил қилдик. Уни одамлар инкор қилсалар ҳам, тан олмасалар ҳам, йўқ қилиб юбормоқчи бўлсалар ҳам, барибир, 
«албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз».
Ислом даъвати ўз бошидан энг оғир кунларни кечираётган бир пайтда, яъни, мушриклар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ оз сонли мусулмонларни бутунлай йўқотишга, Қуръонни, умуман, номини ҳам қолдирмасликка қасд қилишиб қолган бир пайтда нозил бўлган бу ояти карима ҳақиқий илоҳий мўъжизадир. Агар мазкур китоб ҳақиқий илоҳий мўжиза бўлмаганида, шундай қийин пайтда ишонч ва таъкид билан бу гапларни айтмас эди. Бу бир мўъжиза бўлса, оятдаги ваъданинг юзага чиқиши минг мўъжизадир. Қуръон туша бошлаганидан ҳозирги кунга қадар уни йўқ қилиб юбориш, унга зарар етказиш ва ўзгартириш киритиш учун қанчадан-қанча уринишлар бўлди. Аммо Аллоҳ таоло ваъдаси устидан чиқди. Ўз китобини муҳофаза қилиб қолди. Бу китобнинг бирор ҳарфи ҳам ўзгаргани йўқ. Дунёдаги ҳамма китобларга, ҳатто Инжил ва Тавротга ҳам ўзгартириш киритилди. Аммо Қуръони Карим софлигича қолди. Ҳатто Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларига ҳам ғаразгўйлар ҳамла қилишди. Оқибатда кўплаб ҳадис илми соҳиблари, улуғ уламоларимиз ҳадисларни бу ҳамладан ҳимоя қилиш учун бир талай ишларни амалга оширишга мажбур бўлдилар. Аммо Қуръони Каримнинг бир ҳарфига ҳам биров тил тегиза олмади. Аллоҳ таоло ваъдасига биноан китобини Ўз ҳимоясига олди.
Мусулмонлар бошларидан оғир замонларни ўтказдилар. Улар тамоман бошқаларга қарам бўлиб қолган вақтлар ҳам бўлди. Кўп урф-одатлари ўзгариб ҳам кетди. Аммо Қуръони Карим ўзгармади. Ҳолбуки, Ислом душманларининг, мусулмонлар душманларининг асосий мақсади Қуръонга зарар етказиш эди. Улар мақсадларига ета олмадилар. Аллоҳ Ўз китобини ваъдасига биноан муҳофаза қилиб қолди.
Бундан кейин ҳам муҳофаза қилинажаги муқаррардир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дарҳақиқат, Қуръони Карим халқлар орасида очиқойдин, барчанинг кўз ўнгида нозил бўлди. Териларга, тошларга, хурмо дарахтининг пўстлоқларига ва шу каби ёзиш мумкин давоми...

5637 19:40 / 17.09.2019
Албатта, молу жонда синовга учрайсиз. Албатта, сиздан олдин китоб берилганлардан ва ширк келтирганлардан кўплаб озор эшитасиз. Агар сабр қилсангиз ва тақво давоми...

4896 05:00 / 19.01.2017
123. Батаҳқиқ, Бадрда оз бўлсаларингизлар ҳам, Аллоҳ сизларга нусрат берди. Бас, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки шукр қилсангиз.Бадр урушида мушрикларнинг сони минг давоми...

4527 05:00 / 23.01.2017
тўртинчи мақолаАллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади.Эй иймон келтирганлар Сизга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан на олдисотди, на ошнаоғайничилик ва на давоми...

3474 13:30 / 02.06.2020