1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 203-оят

08:10 / 10.02.2018 3867 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилинг. Бас, ким икки кундан кейин кетишга шошилса, унга гуноҳ йўқ. Ким кечикиб қолса, унга гуноҳ йўқ. Тақво қилувчилар учун. Аллоҳга тақво қилинглар ва билингларки, сиз албатта Унинг ҳузурига тўпланурсиз. Бақара 203.

«Саноқли кунлар» деганда ҳайит кунидан кейинги уч кун назарда тутилган.

Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос: «Саноқли кунлар ташриқ кунларидир», – деганлар.

Набий алайҳиссалом: «Арафа, қурбонлик ва ташриқ кунлари биз, аҳли Исломнинг байрами – емоқ, ичмоқ кунларидир», – деганлар. Шундан келиб чиқадики, арафа ва қурбон ҳайити кунлари ташриқ кунлари қаторига кирмайди.

Ушбу оятда Аллоҳ таоло саноқли кунларда, яъни ташриқ кунларида Ўзини эслашга, зикр қилишга буюрмоқда.

«Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилинг».

Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Саноқли кунларда Аллоҳни эсланг», дегани «Ташриқ кунларида фарз намозларидан кейин «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар», деб такбир айтинг», деганидир».

Аммо ҳажда бўлганда, бундан мурод шайтонга тош отиш бўлади. Ҳар бир тошни отишдан олдин «Бисмиллаҳи, Аллоҳу акбар», – дейилади. Ҳар куни уч жойга еттитадан йигирма битта тош отилади. Ҳайитдан кейинги икки кунда тош отиб, шошилиб, Минодан кетса, гуноҳ бўлмайди.

«Бас, ким икки кундан кейин кетишга шошилса, унга гуноҳ йўқ».

Агар ихтиёр қилиб, учинчи кунга қолиб, тош отса ҳам, гуноҳ йўқ:

«Ким кечикиб қолса, унга гуноҳ йўқ».

Кейин бошқа ибодатлар қатори, ҳаж ҳам тақво жойи экани, ҳаждаги тўпланиш қиёматдаги тўпланишни эслатиши зарурлиги зикр қилинади:

«Аллоҳга тақво қилинглар ва билингларки, сиз албатта Унинг ҳузурига тўпланурсиз».

  Ўтган оятларда қалбни поклайдиган, тақводор қиладиган рўза, садақа ва ҳаж каби ибодатлар зикр қилинди. Одамлардан баъзилари фақат бу дунёни кўзлашлари ва уларга охиратда насиба йўқлиги ва баъзилари икки дунёда ҳам Аллоҳдан яхшилик кутишлари айтиб ўтилди. Келаси оятларда адашиб, шайтон йўлидан юрганларга ва ҳидоят топиб, Роҳманнинг йўлида юрганларга мисол келтирилади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бақара 187. Сизларга рўза кечасида хотинларингизга яқинлик қилиш ҳалол қилинди. Улар сизга либосдир, сиз уларга либосдирсиз. Аллоҳ ўзингизга хиёнат давоми...

3207 19:30 / 25.01.2018
Аллоҳ сизларни беҳуда қасамларингиз учун тутмас. Лекин қалбларингиз касб қилган нарса учун тутадир. Ва Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта ҳилмлидир. Бақара 225. .Беҳуда давоми...

2802 08:10 / 04.03.2018
У аёлларга ишора ила совчилик қилишингиз ёки уни ўз ичингизда яширин тутишингизда гуноҳ йўқ. Албатта, сиз уларни эслашингизни Аллоҳ биладир. Лекин улар билан давоми...

3056 09:25 / 16.03.2018
.Эй иймон келтирганлар Аллоҳга ҳақиқий тақво ила тақво қилинг ва мусулмон бўлган ҳолингиздагина ўлинг. Аллоҳнинг арқонини биргаликда маҳкам тутинг ва тарқоқ давоми...

5112 00:03 / 30.03.2017