1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Келишувга аралашган ёлғон ҳақида

14:00 / 25.01.2018 3050 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Мен ўзим юргизиб турган фирмани сотиб олиш учун бир аёлдан қарз сўрадим. У аёл эри билан таништирди ва эри билан келишиб фирмадаги асосий техникани унга сотдим ва шу техника устидан икки ой “сухой” ва икки ойдан сўнг “выкуп” ижарага келишдик. Лекин ёзма тилхат фақат “сухой ижара” га ёзилган эди. Оз муддатдан кейин, эри узоқ сафарга кетди. Мен икки ойлик “сухой ижарани” тўладим. Келишилганидек, энди “выкуп” га ишлайлик” десам, аёли “эрим “выкуп” га кўнмаяпти, фақат “сухой” экан” деди. Мен рози бўлмасамда, ноиложликдан унинг шартига кўнишга мажбур бўлдим. Ишларим орқага кетиб, ижара хақидан маълум сумма қарз бўлиб қолдим. Эри сафардан келгандан кейин маълум бўлдики, бу аёл ўз манфаатини ўйлаб, эрига мени “выкупга олмоқчи эмас экан” деган, менга эса “эрим выкупга бермоқчимас” деб икки томонга ҳам ёлғон ишлатган.

1) Илк келишувимиздаги 2 ой “сухой” дан ташқари тўланган пул улар учун ҳалолми?

2) Алдовли келишувдаги  қолган пулни тўлашга мажбурманми?

Жавоб:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

1) Илк келишувдаги 2 ой “сухой” дан ташқари тўланган пул улар учун ҳалол эмас.

2) Алдовли келишувдаги  қолган пулни тўлашга мажбурмассиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Имом Ғаззолийнинг тил офатлари китобларида .Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қиёматда шафоат қилсинлар, деб дуо қилиш тўғри эмаслиги давоми...

1869 08:15 / 06.06.2020
Ассалому алайкум Агар бир балоғатга етмаган ёш болани ўлим ҳолатидан, яъни поезд тагиданми ёки сув ичиданми қутқариш мумкин, лекин қутқарса ўзи ўлишини билиб у давоми...

2632 10:24 / 06.03.2019
8савол .Вафот этган ғайридинлар ҳақига Аллоҳдан раҳмату мағфират сўраш жоизми, Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ васоллаллоҳу васаллама ва барока аъла давоми...

2113 11:44 / 16.01.2023
СаволАссалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари Ёшлигимда, ойим ишда бўлганликлари учун, келинойим мени эмизганлар. Уларнинг фарзандлари менга маҳрам давоми...

4833 09:05 / 30.08.2017