1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Гўзал хулқнинг мўмин ҳаётидаги аҳамияти

18:02 / 20.01.2018 3664 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хулқ луғатда “характер”, “феъл-атвор” маъноларини англатади. Истилоҳда: “Мақталадиган ё ёмонланадиган белгилари орқали билиниб турадиган бандадаги доимий сифат хулқ деб аталади”.

Хулқ мақталадиган ё ёмонланадиган белгиси билан табиий эҳтиёждан ажралиб туради. Яъни, табиий эҳтиёж мақталмайди ҳам, ёмонланмайди ҳам, аммо хулқ албатта ё мақталадиган ё ёмонланадиган сифат бўлади. Масалан, чанқаганда сув ичиш табиий эҳтиёж, сахийлик эса хулқ ҳисобланади.

Хулқ шаклланиш жиҳатидан икки турга бўлинади:

Туғма хулқ;

Кейинчалик ўзлаштирилган хулқ.

Туғма хулқ деганда бандадаги кейинчалик ўзлаштирилмаган, балки дунёга у билан бирга келган туғма характери тушунилади.

Кейинчалик ўзлаштирилган хулқ деганда эса турли омиллар натижасида бандада шаклланган ва унинг доимий одатига айланган ёхши ёки ёмон сифат тушунилади. Яъни, бирор иш инсоннинг доимий одатига айлангандагинаўша сифат унинг хулқига айланади. Акс ҳолда у хулқ эмас балки бирор зарурат юзасидан адо этилган иш ҳисобланади.

Шунга кўра динда мақталган хулқларни ўзлаштиришга уриниш ва ёмонланган хулқлардан сақланиш комил мусулмоннинг белгиларидан саналади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам гўзал хулқли бўлишга тарғиб қилиш билан бирга бадхулқликдан қаттиқ қайтарганлар:

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат кунида мўминнинг тарозисида гўзал хулқдан кўра оғирроқ нарса бўлмайди. Аллоҳ таоло адабсиз гапларни гапирувчи бадхулқ кимсага албатта ғазаб қилади”, – дедилар”. Термизий ривоят қилган. 

Гўзал хулқлар деганда, динимизда тарғиб қилинган одобларга риоя қилиш тушунилади. Шу маънода гўзал хулқли бўлиш мусулмон киши учун дини талаби ҳисобланади.

Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ гўзал хулқни: “Очиқ юзлилик, яхшилик қилиш ва азият беришдан тийилиш” дея таърифлаган.

Шоҳ Кирмоний раҳматуллоҳи алайҳ: “Гўзал хулқ азият беришдан тийилиш ва қийинчиликларни кўтара билишдир”, деган.

Шунга кўра “сабабларни” рўкач қилиб ўзгаларнинг қалбларини “жароҳатлаётган” кимсалар қанчалар улкан иллатга мубтало бўлганларини англашлари ва ундан халос бўлишга астойдил уринишлари лозим бўлади. Чунки, ўзгаларга қўполлик қилишдан сақланиш дунёда ҳам, охиратда ҳам аввало кишининг ўзи учун манфаатли бўлади.

Зуннун Мисрий раҳматуллоҳи алайҳдан: “Энг кўп ғам-ғусса чекадаган киши ким?”, деб сўрашганида у зот: “Энг хулқи ёмон кимса”, деб жавоб берган.

Уламолар ёмон хулқли кимсани фақат эгасигина сиғадиган тор уйга ўхшатганлар. Яъни, ёмон хулқли кимсанинг юрагига ўзи хоҳлаган нарсадан бошқа нарса сиғмагани сабабли у доимо унга кирмоқчи бўлган ҳар бир нарса туфайли сиқилишга маҳкум бўлади.

Ушбулардан кўриниб турибдики бадхулқлик дунёда ғам-ғуссага, охиратда Аллоҳнинг ғазабига дучор қиладиган, ҳар бир оқил инсон ҳазар қилиши лозим бўлган ўта зарарли иллатдир.

Гўзал хулқ эса Ислом динининг моҳияти ҳисобланади. Мусулмон кишининг соғлом эътиқодли ва амалларида собитқадам экани унинг гўзал хулқидан билиниб туради. Зеро, гўзал хулқ мўминнинг комиллигига далолат қилади. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай хабар берилган:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминларнинг иймони комилроғи уларнинг хулқи гўзалроғидир”, – дедилар”. Абу Довуд ривоят қилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам энг очиқ юзли, энг бағри кенг, энг кечиримли яъни энг хулқи гўзал инсон бўлганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига риоя қилиш бахту саодат бўлганидек, уларга риоя қилмаслик дунёда маломатга охиратда надоматга дучор бўлишга сабаб бўлади.

Аллоҳ таоло барчаларимизни гўзал хулқли бўлиш саодатига муваффақ қилсин.

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога ҳамда у зотнинг аҳли оилаларию саҳобаи киромларига салавот ва саломлар бўлсин.


Абдулқодир Абдур Раҳим



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
4. Қўл остидагиларга ғазаб қилиш вa унинг муoлaжaси. Aйтгaнни қилмайдиган ходимлардан, қўл остидагилардан хaфa бўлиб, улaрни ғийбaт қилиш зaмoнaмиз аҳлида одат тусига давоми...

2893 18:40 / 12.05.2018
У Зот Унга томон сайр қилувчиларни ва Унга етишганларни ўз амалларини кўришдан ва аҳволларига шоҳид бўлишдан кесди. Чунки сайр қилувчилар уларла ўз амаллари ва давоми...

3038 19:28 / 22.04.2018
Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади.Ким яхши шафоат қилса, ундан ўз насибаси бўлур. Ким ёмон шафоат қилса, ундан ўз ҳиссаси бўлур. Аллоҳ ҳар бир нарсанинг давоми...

3536 20:11 / 20.07.2017
У Зот бандаларнинг иноят сири юзага чиқишига интиқликларини билди ва .Аллоҳ Ўз раҳматини хоҳлаган кишисига хос қилади,, деди. Агар уларни ўша ила тарк қилса, азалга давоми...

3104 20:41 / 10.06.2018
Аудиолар

121533 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43019 14:35 / 11.08.2021