1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Уйда садақадан бўлган бир ёмбини қолдириб чиққан эдим

08:25 / 19.01.2018 3055 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Сирваъа Уқба ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мадинада Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам орқаларида аср намозини ўқидим. У зот салом бердилар-да, одамлар елкасини оралаб, завжалари хонасига тезлик билан туриб кетдилар. Одамлар у зотнинг шошилганларидан хавфга тушишди. У зот (ҳужраи саодатдан) чиқиб, одамларнинг таажжубга тушганларини кўриб, «Ҳузуримизда ёмби борлиги эсимга тушиб қолди, у менда тўхтаб халақит беришини кариҳ кўриб, уни тақсимлаб юборишга амр қилиб чиқдим», дедилар».

Имом Бухорий ривоятлари.

Имом Бухорий бошқа ривоятларида: “Уйда садақадан бўлган бир ёмбини қолдириб чиққан эдим. Уни қолишини кариҳ кўрган эдим”, дейилган.

Изоҳ: Биз «ёмби» деб таржима қилган «тибр» сўзи ишлов берилмаган бир парча олтин ёки кумуш маъносини англатади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яна у кишидан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мунофиқларга бомдод ва хуфтон намозидан оғирроқ намоз йўқдир. Агар улар икковидаги савобни давоми...

3460 09:25 / 06.04.2018
Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизлардан ҳеч ким йўқки, Робби у билан ўртада ҳеч бир таржимонсиз давоми...

3413 09:25 / 22.04.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан.Қайси амал афзал, деб сўралди. .Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон давоми...

4670 22:50 / 16.05.2017
. , .61110. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Азбо деган ўзиб бўлмас Ёки етиб бўлмайдиган давоми...

1455 10:12 / 23.11.2018