1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Оят ўқишда тўхтатиш

08:15 / 17.01.2018 3341 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Тажвид дарсида оят ўқишда тўхташда жоиз, яхши эмас, мумкин эмас ва ҳаром тўхташлар бор. Мен Қуръони каримдаги тўхташ белгилари ана шу нарсага тўғри амал қилиш учун айнан биз каби араб тилини билмайдиганлар учун қўйиб чиқилган деб ўйлайман. Қуръон ўқишда мана шу белгиларга амал қилишга харакат қилсамда, баъзи ерларда белгилар ораси узоқ бўлгани учун нафас етмай, тўхташга мажбур бўламан. Шундай холатда тўхтамаслик шарт белгиси бўлган сўздан ташқари барча ерда тўхташ мумкинми, агарда маъно бузилганда тўхтамаслик шарт белгиси бўлган бўлардику? Агарда бунда ҳам маъно бузилиши мумкин бўлса, унда тўхташ мумкин бўлган сўзларни билиб олишда қандай услубдан фойдаланиш керак ёки доимо тўхташ мумкин бўлган маълум сўзлар рўйхати борми? Аллоҳ рози бўлсин!

Жавоб:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

—  Шунинг учун Қуръони каримни устоздан оғизма-оғиз ўрганиш шарт қилинган. Сиз айтаётган нарса “вақф ва ибтидо” га, яъни тажвид илмининг бир бўлагига тегишли нарса. Ва буни бу ерда бир-икки оғиз сўз билан ифода этиб бўлмайди. Ўзимизда чоп этилаётган тажвид китобларидан ушбу мавзуни ўқиб олсангиз мақсадга мувофиқ бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ота ажрашган оиласидаги фарзандларига, уларни моддий жиҳатдан таъминлашга қанчалик масъулОтанинг она билан ажрашиб кетганидан кейин болаларини моддий давоми...

2681 15:43 / 26.04.2016
СаволАссалому алайкум Уйқуга кeтишдан олдин сураларни ўқисам ёки эшитсам бўладими Мeн бошқа давлатдаман, қайси сураларни ўқиб юришни маслаҳат давоми...

5094 10:30 / 11.04.2018
СаволАссалому алайкум Хурматли устозлар, рафиқам тўйда киядиган оқ либослар тиқмоқчи эди. Сабаби тўйимизда хижоблилар учун кийим топишга қийналган эдик. Шунинг давоми...

7256 15:01 / 20.04.2018
Ассалому алайкум Опам эри билан 2 йил аввал талоқ олиб ажрашган эди. Хозирги кунда эри келиб бирга яшайман деб бир уйда никохсиз яшаб юришибди. Онам кўп мартта давоми...

3524 09:24 / 13.02.2019