1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Қайтар дунё деганлари ростдир

00:00 / 26.06.2018 5912 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: 

“Расулуллоҳсоллаллоҳуалайҳива саллам: “Бошқа инсонларнинг аёлларига нисбатан иффатли бўлинг. Аёлларингиз ҳам иффатли бўлурлар. Ота-оналарингизга яхшилик қилинг, фарзандларингиз ҳам сизларга яхшилик қилур”, дедилар.(Имом Муслим ривояти).
Ҳақиқитда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам гўзал одоб-ахлоқмуаллимидирлар. У зот ўз умматларини фазилатли гўзал хулқлар асосида тарбия қилдилар. Ўзларининг Пайғамбар қилибюборилишлариданкўзланган мақсадни баён қилиб: “Мен карамли хулқларни тамомига етгазиш учун юборилдим”, деганлар. Ушбу биз ўрганаётган ҳадиси шарифда ҳамэнг муҳим ишларни баён қилмоқдалар.
Агар сиз ўзингиз иффат ва поклик билан ҳаёткечирсангиз, албатта, аёлларингиз ҳамиффатли ва покиза бўлурлар. Агар иффатингизни сақласангиз ва разилликлардан ўзингизни тийсангиз, эвазига Аллоҳаёлларингизниҳам турли бузуқлик, алдов ва фитналардан омонда сақлайди. Аллоҳтаоло шундай марҳамат қилади:

“Нопок аёллар нопок эркаклар учун, нопок эркаклар нопок аёллар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учун, покиза эркаклар покиза аёллар учундир”. (Нур сураси 2 6 -оят).
Бир ёши улуғ отахон тижорат мақсадида сафарга отланган ўғлини кузата туриб, ўғлига: “Ўғлим, синглингни муҳофаза қил! Синглингни эҳтиёт қил!”, деб, бир неча бор тайинлади. Ўғил ҳамотасига итоаткорона: “Хўп бўлади”, “Хўп бўлади, отажон”,  дедию, ўзига ўзи: “Қандоққилиб синглимни эҳтиёт қиламан? Ахир у уйда, мен эса олисда бўлсам”, деб савол берди.
Сафарда юрганида бир чиройли қизга кўзи тушиб, уни ёқтириб қолди. Орқасидан пайт пойлаб юриб, қиз ёлғиз қолганда бир ўпиб олди. Кейин бу хатосидан хижолат бўлиб ортига қайтди. Кунлар ўтиб уйига қайтганда, отаси: “Ўғлим мен сенга синглингни эҳтиёт қилгин, демаганмидим?! Агар сен ҳам зиёда қилганингда, у ҳам зиёда қилган бўлар эди” деди. Маълум бўлишича у сафардалигида синглисини ҳам бир йигит ўпиб қочган экан. Йигит отасининг насиҳатини тушуниб етиб, қилмишидан пушаймон бўлди.
Агар сиз ота-онангизга яхшилик қилсангиз, албатта, Аллоҳ таоло фарзандларингизни ҳам сизга итоаткор, ғамхўр қилиб қўяди. Чунки, ота ёки онасининг ўз ота-оналарини эъзозлаб, эҳтиром кўрсатиб ва ҳурмат билан муомала қилганини кўрган фарзандлар ота-онанинг мартабаси улуғ, қадри юксак ва ҳар қандай юксак эҳтиром ва қадрлашга ҳақдор эканларини билишади. Натижада, улар ҳам ота-оналарига шундай муомала қиладилар. Бу воқеъликдаги барча гувоҳи бўлиб турган ҳақиқатдир. Агар сиз ота-онангизга яхшилик қилсангиз, албатта, Аллоҳ таоло сизга ҳам фарзандингизни меҳрибон қилиб қўяди. Агар аксинча бўлса, Аллоҳ асрасин, натижа ҳам бунинг акси бўлади.
Арабларда бир нақл бор: “Мукофот амалнинг жинсидан бўлади”, яна ҳам соддароқ қилиб айтганда халқимизнинг: “Қилмиш қидирмиш” ёки “Қайтар дунё”, каби ҳикматли гаплари мисол бўлади. Собит Буноний раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
“Бир киши отасини бир жойда ураётган эди. Шунда баъзи кишилар унга насиҳат қилиб: “Бу нима қилганинг, Аллоҳдан қўрқмайсанми”, дейишди. Шу пайт ота: “Қўяверинг! Уни айбламанг! Чунки, мен ҳам отамни шу ерда урган эдим. Мана ўзимга қайди” деди.
Яна бир йигит қариб қолган отасидан қутилиш мақсадида бир ташландиқ жойдаги қудуққа ташлаб келиш учун отасини елкасига опичлаб йўлга чиқди. У қудуққа яқинлашган пайтда отаси йиғлаб: “Болам, мени бу қудуққа ташлама! Чунки мен ҳам ўз отамни шу қудуққа ташлаган эдим” деб, хўрсиниб-хўрсиниб йиғлади. Шу пайт йигитнинг кўзи очилди. Агар у шу ишни қилса, эртага албатта ўзига ҳам болаларидан қайтишини англаб етди. Бу ишидан қайтиб, астойдил тавба қилиб истиғфор айтди. Отасини уйига олиб келиб парваришлаб ғамхўрлик кўрсатди.

 

Тошкент вилояти Зангиота тумани “Фатҳ жоме масжиди
имом-хатиби Ба
ҳодир Раҳматуллаев

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари ичида .Аллоҳим Албатта, мен Сендан неъматларинг заволидан, офиятинг бошқа давоми...

15210 22:09 / 04.06.2018
Араб тилида .ражо, сўзи умидсизликнинг тескариси, .умидворлик, маъносини англатади. Фақат ражода умидга хавф ҳам аралашган бўлади.Уламолар ражони қуйидагича давоми...

4180 20:27 / 16.07.2017
Сахийлик энг яхши инсоний хулқлардандир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом яхшилик қилишда, сахийликда, инфоқэҳсон қилишда саховатлиларнинг саховатлиси давоми...

7733 12:38 / 12.06.2018
Саккизинчи сабаб мазах қилиш.Одамларни мазах қилиш, уларнинг устидан кулиш ғийбатнинг сабабларидан биридир.Муолажа. Шуни билиш лозимки, дунёда мазах қилган, давоми...

2820 15:15 / 06.06.2018