1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Кимки уйидан чиқаётганда...

08:20 / 14.01.2018 2766 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимки уйидан чиқаётганда, «Бисмиллаҳи таваккалту ъалаллоҳи вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» (яъни: «Аллоҳ номи билан, Аллоҳга таваккал қилдим. Аллоҳдан ўзгада ўзгартириш ҳам, қувват ҳам йўқдир»), деса, «Ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва ҳимоя этилдинг», дейилади ва шайтон ундан узоқ бўлади», дедилар.

Абу Довуд, Термизий, Насаий ва бошқалар ривояти.  Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.

Абу Довуд қуйидаги сўзни зиёда қилдилар:

“Шайтон бошқа шайтонга: “Ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва ҳимоя этилган киши хусусида фикринг қандай?”, деб айтади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. , .61110. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Азбо деган ўзиб бўлмас Ёки етиб бўлмайдиган давоми...

1455 10:12 / 23.11.2018
. ,. .6664. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Боши қора майиздек ҳабаш раҳбар этиб тайинланса ҳам, унга қулоқ давоми...

1850 09:46 / 19.01.2019
Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ҳузуримга Жаброил алайҳиссалом келди. У менга.Умматингдан ким Аллоҳга ҳеч давоми...

6643 17:19 / 12.05.2017
Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади..Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қанчадир арпа эвазига совутларини гаровга қўйганлар. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

2418 06:10 / 31.08.2018