1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Сени мендан ким асрай олади?

08:15 / 10.01.2018 2632 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Нажд томонга ғазотга чиқдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ортга қайтганларида мен ҳам бирга қайтдим. Тиканли дарахтлар кўп бўлган водийдалигимизда туш пайти бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тушдилар. Одамлар дарахтлар тагида соялангани тарқалиб кетишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир самура дарахтининг тагига тушдилар‑да, қиличларини унга осиб қўйдилар. Бир оз ухладик. Бир маҳал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни чақириб қолдилар. Қарасак, олдиларида бир аъробий. У зот: «Манави ухлаётганимда қиличимни чиқариб олибди. Уйғонсам, (қилич) бунинг қўлида яланғоч экан. У: «Сени мендан ким асрай олади?» деди. Мен уч марта: «Аллоҳ!» дедим», дедилар. У зот уни жазоламадилар. У ўтириб қолган эди».

Муттафақун алайҳ.

Бошқа бир ривоятда Жобир розияллоҳу анҳу айтдилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Зотурриқоъ ғазотида эдик. Сояли дарахт олдига бордик-да, у ерни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қолдирдик. Мушриклардан бўлган бир киши келиб, дарахтда осиғлик турган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қиличларини чиқариб олди-да, «Мендан қўрқяпсанми?» деди. У зот: «Йўқ», дедилар. У киши: «Сени мендан ким тўса олади?» деди. У зот: «Аллоҳ!» дедилар.

Абу Бакр Исмоил ўз «Саҳиҳ»ларида: «У киши: «Сени мендан ким тўса олади?» деганида, у зот: «Аллоҳ», дедилар. Шунда у кишининг қўлидан қиличи тушиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилични олиб: «Сени мендан ким тўса олади?» деганларида, у киши: «Яхши муомалада ушланг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига, албатта мен Аллоҳнинг расули эканлигимга гувоҳлик берасанми?» деганларида, у киши: «Йўқ! Лекин сен билан уришмасликка ва сен билан бирга урушувчи қавмлар билан бирга бўлмасликка аҳд бераман», деганида, у зот уни қўйиб юбордилар. У шериклари ҳузурига келиб, «Одамларнинг энг яхшиси ҳузуридан келяпман», деди», деганлар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ислом беш нарсага бино қилингандир .Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур давоми...

23041 11:47 / 18.03.2017
. ,. .Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр ва Умарга .Бу икковлари жаннат аҳлининг набий давоми...

1841 11:49 / 15.07.2019
. ,. . 6464. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг анбиёлардан бири ҳақида ҳикоя қилиб давоми...

1401 08:37 / 29.12.2018
. ,. .6321. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашаж Абдулқайсга.Сенда икки хислат бордир. Аллоҳ ўша икки давоми...

1999 10:14 / 14.12.2018