1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 162-оят

09:00 / 29.12.2017 2532 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Унда мангу қолувчидирлар. Улардан азоб енгиллатилмас ва уларга муҳлат ҳам берилмас. Бақара 162. 

Бундай ҳолга тушишларига уларнинг ўзлари сабабдирлар. Вақтни бекор ўтказдилар. Фурсат борида тавба қилиб, ўзларини ўнгласалар бўларди. Аммо улар бундай қилмадилар, ўлгунларича куфрда бардавом бўлдилар, шунинг учун уларга ҳар қанча лаънат бўлса, шунча оз.

«Албатта, куфр келтириб, кофир ҳолида ўлганларга – ана ўшаларга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва одамларнинг – барчанинг лаънати бўлгай».

Шу билан бирга, улар барчанинг лаънатида абадий қолурлар. Уларга берилган Аллоҳнинг азоби ҳеч қачон енгиллатилмайди. Уларга Аллоҳ назар ҳам солмайди.

«Унда мангу қолувчидирлар. Улардан азоб енгиллатилмас ва уларга муҳлат ҳам берилмас».

  Модомики, ҳақиқатни беркитиш шунчалик гуноҳ экан, беркитилиши мутлақо мумкин бўлмаган энг илк ҳақиқат нима?

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Батаҳқиқ, Мусо сизларга очиқойдин мўъжизалар ила келди. Сўнгра, шундан кейин ҳам золим бўлган ҳолингизда бузоқни илоҳ тутдингиз. Бақара 92. Ушбу оятда Бану давоми...

3049 08:20 / 18.10.2017
Бақара 277. Албатта, иймон келтирган, солиҳ амалларни қилган, намозни тўкис адо этиб, закотни берганларнинг ажрлари Робблари ҳузуридадир. Уларга хавф давоми...

2874 22:48 / 31.05.2017
2 4. Ҳамда сенга нозил қилинган нарсага ва сендан олдин нозил қилинган нарсаларга иймон келтирадиган ва охиратга аниқ ишонадиганлардир. Демак, давоми...

3018 17:57 / 24.04.2017
Яҳудийлар ҳам, насоролар ҳам уларнинг миллатига эргашмагунингча, сендан зинҳор рози бўлмаслар. .Албатта, Аллоҳнинг ҳидояти, ҳа, ўшагина ҳидоятдир,, ndash деб айт. Агар давоми...

4942 21:20 / 17.11.2017