1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Фарзанд тарбияси (14-дарс)

13:52 / 19.12.2017 3560 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дарс бошланишида телевизорда ҳаж ҳақида кўрсатув берилаётган эди ва ҳожиларнинг талбия айтаётганлари эшитилиб турарди.

Ота: «Фарзандларим, бу буюк талбиятни эшитяпсизларми? Булар Байтуллоҳни ҳаж қилувчилардир.

 

Ҳаж

Ҳаж Ислом асосларидан бешинчисидир. Аллоҳ мусулмонлардан қайси бири йўлга қодир бўлса, ўшаларга фарз қилгандир. Умр бўйи бир марта уни адо этиш фарздир. Мусулмон Маккаи мукаррамага, Каъбаи шарифга боради, эҳром кийимларини кияди. Ушбу кийим оқ бўлган чиройли матодир. Каъбани тавоф қилади, пок Замзам сувидан ичади, Сафо ва Марва оралиғида саъй қилади, Исмоил алайҳиссаломнинг оналари Ҳожар онамиз қилганларидек, Арафотга, Муздалифага, Минога боради. Шундай қилиб, бу фойдали сафарда ҳаж маросимларини охиригача тугатади. Бу сафарни ҳар бир мусулмон иштиёқ ва талпиниш билан кутади», деди.

Маҳмуд: «Ота, бизга Каъба ҳақида сўзлаб беринг», деди.

Ота: «Каъба – ер юзидаги Аллоҳнинг биринчи уйи, яъни масжиди. Уни саййидимиз Иброҳим ва ўғиллари Исмоил алайҳиссаломлар Маккаи мукаррамада бино қилганлар. Мусулмонларнинг, яъни бизларнинг қибламиз бўлиб, унга мусулмонлар намоз ўқиганларида юзланадилар ва Иброҳим алайҳиссалом даврларидан то бугунги кунимизгача мусулмонлар ҳаж қилиб, у ерга борадилар.

Абраҳа деган одам уни бузмоқчи бўлган, лекин Фил сурасида келганидек, АЛЛОҲ Каъбани ундан ҳимоя қилган ва уни қўшини билан бирга ҳалок қилган. Бошқа дарсимизда бу қиссани сизларга, иншааллоҳ, ҳикоя қилиб бераман», деди.

Маҳмуд: «Отажон, қўшнимиз Аҳмад амаким эртага АЛЛОҲнинг уйини ҳаж қилишга кетаётганини менга айтди», деди.

Ота: «Худо хоҳласа, сафарга кетгунларича у кишини кўриб келамиз», деди.

Маҳмуд: «Аҳмад амаким фозил, солиҳ киши бўлиб, намозларни доим масжидда ўқийди, камбағалларга раҳмдиллик қилади, одамларга яхшиликни хоҳлайди, мен у кишини жуда яхши кўраман. Ўғиллари Муҳаммадни ҳам яхши кўраман, у мусулмон, одобли, тарбияли бола», деди.

Ота: «Маҳмуд, уларни яхши кўришингни ўзларига айтганмисан? Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонлардан бирини яхши кўрганимизда уни хабардор қилиб қўйишимиз кераклигини айтганлар:

“Мен сизни АЛЛОҲ йўлида яхши кўраман”. 

(Абу Довуд ривояти.)

Хабардор қилинган киши сенга “Мени ўз йўлида яхши кўргинингиздек, сизни ҳам У Зот йўлида яхши кўрдим”, дейди», деди.

(Абу Довуд ривояти.)

Фотима: «Бугун АЛЛОҲнинг гўзал исмларидан қайсиларини ёдлаймиз, отажон?» деди.

Ота: «АЛЛОҲнинг гўзал исмларидан Муҳийт  (ҳар бир нарсани Ўз қудрати ила ўраб олувчи), Ҳаққ  (ўзгармас, собит Зот), Вакийл (барчанинг иши Унга топширилган Зот), Қовийй (тенги йўқ даражада қувватли Зот), Матийн (матонатда чексиз бўлган Зот) бордир», деди.

Фотима: «Ушбу исмлар билан қасам ичса бўладими?» деди.

Ота: «Ҳа, Фотима, биз АЛЛОҲ ила қасам ичамиз ёки исмларидан ё сифатларидан бири ила қасам ичамиз. АЛЛОҲ номи ила қасам ичишимиз билан биз У Зотни улуғлаймиз. Шунинг учун улуғ бўлса ҳам, бошқа нарсалар ила қасам ичиш мумкин эмас. Пайғамбар номи ила ёки Каъба номи ила ёхуд ота ва бобо номлари ила қасам ичмаймиз.

Ибн Умар розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ким қасам ичмоқчи бўлса, фақатгина АЛЛОҲ номи ила қасам ичсин ёки жим турсин”, деганлар.

(Имом Бухорий, Муслим ривояти.)

Фақатгина улуғ АЛЛОҲ номи ила қасам ичамиз, чунки кимнингдир номи ила қасам ичиш номига қасам ичилаётганни улуғлашдир. Ҳақиқий улуғлик эса АЛЛОҲга хосдир, бошқага эмас. У Зот Ҳаққ илоҳдир, буюк Холиқдир. Ҳар бир нарсани яратиб, ўлчовли қилиб қўйгандир. Башарни, қуёшу ойни яратгандир. Ўт-ўланни ва дарахтни йўқ жойдан чиқаргувчидир, донни ёмғир ила ўстирувчидир», деди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдулқуддус амакининг сабоқлари 6қисмПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМ Ассалому алайкум, менинг ширинданшакар болажонларим Иккинчи машғулотимизда давоми...

4984 05:00 / 16.02.2017
Ёз кунларидан бирида болалар дарё бўйида ўйнашарди. Уларнинг орасида Жаъфар деган бола ҳам бор эди. Болалар уни золим деб аташарди. Чунки у ҳайвонларга озор берар давоми...

2620 05:00 / 16.02.2017
Салама ибн Вурдон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Анас ибн Моликни одамлар билан қўл бериб сўрашаётганини кўрдим. Бас, у мендан .Сен кимсан, деб сўради. .Бани давоми...

3025 05:00 / 15.02.2017
ЎН УЧИНЧИ САБОҚОТАОНАНГИЗНИ ҲУРМАТ ҚИЛИНГАссалому алайкум, менинг жажжи мусулмон биродарларимЎтган машғулотларда топширган сабоқларимни эсдан чиқариб давоми...

2564 05:00 / 15.02.2017