1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 148-оят

10:05 / 15.12.2017 3556 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар кимнинг юзланадиган тарафи бор. У ўшанга юзланувчидир. Бас, яхшиликларга шошилинг. Қаерда бўлсангиз ҳам, Аллоҳ ҳаммангизни келтирадир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта қодирдир. Бақара 148. 

Бу ерда гап фақат ибодат пайтида қараладиган томон ҳақида эмас, балки умумий ҳолат ҳақида кетмоқда. «Ҳар кимнинг ўз танлаган йўли бўлиб, у бошқаларни ҳам шу йўлга юргизмоқчи бўлади. Жумладан, аҳли китоблар турли услуб ва амалларни ишга солиб, сизларни ўз йўлларига юргизмоқчи бўладилар. Уларга эътибор берманглар. Ўз йўлларингизни маҳкам тутиб, яхшиликларни кўпроқ қилишга ошиқинглар. Чунки иймонли инсон икки дунёда ҳам яхшиликларининг ҳажмига қараб мукофот олади.

Қани, бу дунёда ҳар ким ўз қибласига юзланиб, ҳар ким ўз ибодатини қилиб юраверсин-чи, барибир охиратда Аллоҳ ҳисоб-китоб учун барчани бир жойга жамлайди. Бунга шак-шубҳа йўқ. Чунки

«Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта қодирдир».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иброҳим ўз ўғилларига ва Яъқуб ҳам .Эй ўғилларим, албатта, Аллоҳ сизларга динни танлади, бас, мусулмон бўлган ҳолингиздагина ўлинг,, ndash деб, шумиллатни васият давоми...

3088 12:35 / 29.11.2017
Ҳар қачон бирор аҳд қилсалар, улардан бир гуруҳи уни бузаверадими Йўқ Кўплари иймон келтирмаслар. Бақара 100.Яҳудийларнинг аҳдни бузувчи халқ экани аввалги оятлар давоми...

3336 09:00 / 26.10.2017
.Баййина, 5. Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳга, динни Унга холис қилган, бошқадан унга бурилган ҳолда ибодат қилишга, намозни тўкис адо этишга, закот беришга давоми...

3189 08:20 / 16.06.2017
Қўллари тақдим қилган нарсалар туфайли уни ҳеч қачон орзу қилмаслар. Аллоҳ зулм қилувчиларни ўта билувчидир. Бақара 95.Оятдаги .қўллари тақдим қилган нарсалар, давоми...

2876 08:10 / 21.10.2017