1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Сен ҳам ўз ишингга буюрилгансан...

09:05 / 19.12.2017 2949 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Пайғамбарлардан бирлари (уларга Аллоҳнинг саловот ва саломи бўлсин) ғазотга чиқаётиб қавмларига: «Мен билан бирга, хотин олган-у, лекин ҳали шаръий қовушмаган; уй қурган-у, лекин ҳали томини ёпмаган; ҳомиладор қўй ва туяларининг туғишини кутаётган одамлар бормасин», дедилар. Сўнгра ғазотни бошладилар. Аср намози ёки шунга яқинроқ пайт бўлганида, бир қишлоққа яқинлашиб, қуёшга қарата, «Сен ҳам ўз ишингга буюрилгансан, мен ҳам ўз ишимга буюрилганман. Аллоҳим, бу қуёшни биздан тўхтат», деганларида, қуёш тўхтаб қолди. Ҳаттоки, Аллоҳ таоло у пайғамбарга фатҳ қилиб берди. Ўлжалар (ғаниматлар) тўпланди. Уни олов ейиш учун келди-да, лекин емади. Шунда пайғамбар: «Ораларингизда ўлжага хиёнат қилган бордир. Ҳар бир қабиладан бир киши менга байъат қилсин», дедилар. Байъатда бир кишининг қўли ёпишиб қолди. Пайғамбар: «Хиёнат сизларнинг қабилангизда экан. Менга қабилангиз байъат қилсин», дедилар. Улар байъат қилишганида, икки ёки уч кишининг қўли ёпишиб қолди. Пайғамбар хиёнат сизларда, деганларида, улар сигирнинг бошидек тиллани олиб келишди, пайғамбар уни қўйганида, олов келиб, уни еди. Биздан аввалгилардан бирортасига ўлжалар ҳалол қилинмади. Сўнгра Аллоҳ таоло ўлжаларни бизга ҳалол қилди. Қачонки, биздаги заифлик ва ожизликни кўрганида, биз учун уни ҳалол қилди».

Муттафақун алайҳ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламquotРамазон кирсада, гуноҳлари кечирилишидан олдин рамазондан чиққан кишининг бурни ерга ишқалсинquot, дедилар.Имом Термизий ривояти.

3109 07:39 / 16.06.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким масжидга эрта бориб, кеч қайтса, ҳар бир эрта бориб, кеч қайтгани учун Аллоҳ давоми...

2656 12:00 / 17.02.2018
. ,. . Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қай бир мусулмон яхшилаб таҳорат қилиб, сўнгра туриб, икки давоми...

2518 09:00 / 09.05.2022
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким бомдод ва аср намозларини адо этса, жаннатга киради,, дедилар.Муттафақун алайҳ.

2917 09:05 / 14.03.2018