1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Эй инсонлар! Душманга йўлиқишни орзу қилманглар

20:20 / 12.12.2017 2647 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Иброҳим Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душманга йўлиқадиган кунларининг бирида кутиб турдилар. Қуёш мойил бўлганида ўринларидан туриб: «Эй инсонлар! Душманга йўлиқишни орзу қилманглар. Аллоҳ таолодан офиятни сўранглар. Агар уларга дуч келадиган бўлиб қолсанглар, сабр қилинглар. Билингларки, жаннат қиличлар сояси остидадир», дедилар. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича дуо қилдилар: «Эй Қуръон нозил қилувчи, эй булутларни юргизувчи, эй гуруҳларни мағлуб этувчи Аллоҳим! Уларни мағлуб қил. Ва уларнинг зарарига ҳамда бизнинг фойдамизга нусрат бер».

Муттафақун алайҳ. Аллоҳ тавфиқ берсин.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. , . ,. .6277. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан.Инсонларни жаннатга кўп киргизадиган амал давоми...

1823 09:54 / 09.12.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган одамлар олдига келиб .Сизларга яхшингиздан ва ёмонингиздан хабар давоми...

3607 10:27 / 31.07.2023
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўлим талвасасидаги оғриқлари кучайганида, Фотима розияллоҳу анҳо .Вой, отамни азият давоми...

2877 09:25 / 13.11.2017
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Аллоҳ азза ва жалла Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан олдин ваҳийни орқамаорқа туширди, ҳаттоки давоми...

2764 08:10 / 11.02.2018