1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Ҳар бир сажда олдидан зийнатланиш бош кийим кийиш...

16:36 / 02.12.2017 8318 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Масжид шундай мўътабар маскандирки, эвазига жаннатда қасрлар бино бўладиган табаррук манзилдир. Шунинг учун динимизда масжидларга оид махсус одоблар, ҳуқуқ ва масъулиятлар жорий қилинган. Бугун сизлар билан ана шу ҳақ ва одоблар ҳақида суҳбат қиламиз.

Биринчиси. Масжид Аллоҳнинг уйидир, унда Аллоҳга ибодат қилинади. Масжид сари қадам қўйган киши аввало имкон борича зийнатланиши керак. У кимнинг уйига боряпти? Оддий бир инсон меҳмонга чақирса ҳам қанчалик тайёргарлик кўриб, чиройли кийимларни кийиб, хушбўйланиб борамиз. Масжидга ҳам худди шундай – покланиб, уст-бошни тартибга солиб, хушбўйланиб бориш мустаҳабдир, чунки Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Аъроф сурасида «Эй одам болалари! Ҳар бир сажда олдидан зийнатланингиз» деб марҳамат қилади. Шу оятдан келиб чиқиб, намоз ўқимоқчи бўлган одам тоза ва чиройли кийиниши лозимдир. Жумладан, бош кийим кийиш ҳам намознинг одобларидандир. Ҳанафий уламолар намозни бош кийим билан ўқиш қоидасини шу оятдан келтириб чиқарганлар. Зеро, бош кийим ҳар бир миллатда, ҳар бир элатда зийнат ҳисобланган. Илгарилари кўчага бош кийимсиз чиқилмаган, тўйга борилса албатта бош кийим кийилган. Ота-оналар фарзандларини тўйга олиб борса, бошига янги дўппиларини кийгизиб, кейин олиб борганлар. Нафақат тўйга, балки ҳар қандай эътиборли жойга борилса, дўппи кийиб бориш бизнинг маданиятимиз бўлган. Ҳамма миллатда ҳам худди шундай. Бош кийим доим зийнат ҳисобланади. Аллоҳ таоло намоз вақтида зийнатланиб олинглар деяпти, шунинг учун бош кийим билан намоз ўқиш мустаҳабдир, бош кийимсиз намоз ўқиш эса бизнинг мазҳабимизда макруҳдир. Аммо кимдир тавозе кўрсатиб, ўзини хокисор тутиш ниятида бўлса, бундай ниятда бош кийимсиз намоз ўқиш макруҳдан хориж дейдилар. Шунингдек, баъзи уламоларимиз «Қайси бир жойларда бош кийимсиз юриш урфга айланиб қолган бўлса, масжидга бош кийимсиз кириб қолган одамнинг намоз ўқиши макруҳ эмас», дейишган. Табиийки, бундай одамнинг бошида ҳам, чўнтагида ҳам бош кийими йўқ, шунинг учун бу ҳолат истиснодир. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам бош кийим билан намоз ўқиш афзалдир, чунки динимизда намозни бош кийим билан ўқиш мадҳ қилинган. 


 Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ

Юнусобод тумани бош имом-хатиби,

Тошкент Ислом Институти ўқитувчиси,

«Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Билол розияллоҳу анҳуга азонни жуфт айтмоқ, иқомани, қод қоматис салотдан бошқасини тоқ айтмоқ амр қилинди,. Бешовлари давоми...

11015 05:00 / 09.01.2017
3дарс.3Матн Кейин такбир айтар эдилар.3Матннинг далиллар۱ . ,1. Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

3690 05:00 / 09.01.2017
ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛИШ ҲАҚИДАИқтидо қилиш, дегани имомга намознинг аввалидан охиригача эргашиш, деганидир. Намозда иқтидо қилувчи ҳар бир нарсада имомга эргашиши, давоми...

9910 05:00 / 04.01.2017
Баъзи намозхонларнинг намоз ўқиётганда қиём ҳолатида оёқлари орасини ҳаддан зиёд кенг қилиб ўқиётганига гувоҳ бўлиб қоламиз. Агар улар жамоат билан ўқишсалар давоми...

4013 05:00 / 09.01.2017