1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Албатта олгани ҳам, бергани ҳам Аллоҳникидир

08:00 / 14.11.2017 2932 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод қилган қуллари Зайд ибн Ҳорисанинг ўғли Абу Зайд Усама ибн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. У севимли кишилари ҳамда севимли кишиларининг ўғли эди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари оталари ҳузурларига (бир одамни) юбориб: «Ўғлим ўлим тўшагида ётибди. Бизнинг олдимизга келинг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларига салом йўллаб, “Албатта олгани ҳам, бергани ҳам Аллоҳникидир. Ҳар бир нарсанинг Унинг ҳузурида белгиланган вақти бордир. Қизим сабр қилсин ва савобини умид қилиб турсин”, дедилар. Қизлари яна одам жўнатиб, у зот келишларини онт ичиб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам охири ўринларидан турдилар. У зот билан бирга Саъд ибн Убода, Муоз ибн Жабал, Убай ибн Каъб, Зайд ибн Собит ва яна бир қанча кишилар бор эди. Ҳалиги гўдак Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга узатилди. У зот гўдакни қучоқларига олдилар. Гўдак эса ўлим талвасасида эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзларидан ёш оқди. Шунда Саъд: “Эй Аллоҳнинг расули, бу нима? (Яъни, йиғлашдан қайтарар эдингиз-ку)” дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу, Аллоҳ бандалари қалбларида пайдо қилган раҳматидир», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Бошқа ривоятда: “Бандаларидан хоҳлаган кишисининг қалбида буни пайдо қилади. Албатта, Аллоҳ раҳмли бандаларига раҳм қилади”, деб айтилган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳақиқий бахил ndash ҳузурида мен зикр қилинганимда, менга саловот айтмаган кишидир,, дедилар,.Термизий ва Ҳоким ривоят қилганлар.

1241 11:46 / 09.07.2019
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий маънода таваккал қилганингизда, У зот қушни давоми...

2875 08:30 / 08.01.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган одамлар олдига келиб .Сизларга яхшингиздан ва ёмонингиздан хабар давоми...

3607 10:27 / 31.07.2023
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Муҳаммад алайҳиссалом оилалари то у зот қабз қилингунларига қадар кетмакет икки кун арпа нонидан тўйиб давоми...

2805 06:00 / 16.08.2018