1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 115-оят

08:40 / 12.11.2017 6172 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Машриқу мағриб Аллоҳникидир, қаёққа юзлансангиз, Аллоҳнинг юзи ўша ерда. Албатта, Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир. Бақара 115. 

Бутун ер юзи, мағрибу машриқ мусулмонлар учун масжид қилинган. Чунки ер юзи Аллоҳ таолоники. Унга ибодат қилмоқчи бўлган одам ҳар қандай жойда қилса бўлаверади.

Кофирлар масжидга киришни ман қилгани ёки уни бузиб юборгани билан Аллоҳга ибодат қилиш имкони тугаб қолмайди. Қайси жойда ибодат қилсангиз ҳам, Аллоҳ Ҳозир, ибодатни қабул қилувчи Унинг Ўзи. У раҳмати – қамрови кенг, ҳамма нарсани билувчи Зотдир, бандаларининг барча ишларини қамраб олади ва билиб туради.

  Шундан маълум бўладики, «Кимдир масжидни ёпиб қўйди, ибодатни ман қилди» деган баҳона билан ибодатсиз юрмоқчи бўлганлар мутлақо нотўғри иш қиладилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ана ўшаларга қилган касбларидан насиба бор. Ва Аллоҳ тез ҳисоб қилувчидир. Бақара 202. Яъни Роббларидан икки дунёнинг яхшилигини ва дўзах оловининг азобидан давоми...

5874 08:05 / 09.02.2018
Эй иймон келтирганлар Сабр ва намоз ила ёрдам сўранглар. Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир. Бақара 153. Ислом умматига Аллоҳ таоло улкан масъулиятни бутун дунёни давоми...

7806 08:45 / 20.12.2017
Эсла, вақтики, Иброҳим .Роббим, буни омонлик юрти қилгин ва аҳлидан Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирганларини мевалар ила ризқлантиргин,, ndash деди. У Зот .Ким давоми...

3085 17:30 / 23.11.2017
.Баййина, 5. Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳга, динни Унга холис қилган, бошқадан унга бурилган ҳолда ибодат қилишга, намозни тўкис адо этишга, закот беришга давоми...

3195 08:20 / 16.06.2017