1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Муҳаббатда мўътадиллик матлуб

18:40 / 25.10.2017 3843 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

4792. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бир нарсага бўлган муҳаббатинг сени кўр ва кар қилиб қўюр», дедилар».

Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бирор инсон ёки бошқа нарсага қаттиқ муҳаббат қўйиш кишини унинг айбларини кўриш ва эшитишдан четга олиб чиқиб қўяди. Ошиқ учун унинг барча нарсаси гўзал бўлиб кўринаверади. Шунинг учун муҳаббат кўру кар қилиб қўядиган даражада бўлмаслиги лозим. Балки мўмин мўминнинг ойнаси бўлиб, дўст ўз дўстининг баъзи нуқсонларини тузатиб турадиган бўлмоғи керак.

4793. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ўз ҳабибингга бир оз юмшоқ муҳаббат қил. Эҳтимол, бирор куни ёмон кўрганингга айланиб қолар. Ёмон кўрганингни бир оз юмшоқ ёмон кўр. Эҳтимол,  бирор куни маҳбубингга айланиб қолар», дедилар».

Термизий, Байҳақий ва Табароний ривоят қилганлар. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.

Шарҳ: Инсон эртага нима бўлишини билмайди. Шунинг учун бир нарсага қўл урганда ҳаддан ошириб юбормаслиги керак. Хусусан, одамлар билан муомалаларида. Бировни бугун яхши кўриб турган бўлсанг, эртага ёмон кўриб қолишинг мумкин. Ёки аксинча ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун оддий ҳолдаги одамлар билан бўладиган муҳаббат ва ёмон кўришда ўртача йўл тутган яхшидир.

Аммо Аллоҳ таолога ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат қанча кучли бўлса, шунча яхши бўлади.

Аллоҳ таолонинг Ўзи барчамизни тўғри йўлга бошласин! Омин!

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Ҳадис ва ҳаёт китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бироз эътиборсиз қолдирсанг, оддий иссиқ қаҳва совиб қоладию, севган инсонинг совиб қолмасмиди Қаҳва жонсиз нарса бўла туриб, бироз ичмай қолдирсангиз, совиб давоми...

2005 12:50 / 01 апрель
Йўл четида улфатлар, қўшнилар, танишлар билан гаплашиб ўтирганларни кўп кўрганмиз. Ўзимиз ҳам баъзан шундай вазиятга тушиб қолганмиз.Писта чақиб, сув ичиб, давоми...

1686 09:00 / 26.08.2021
Қуръонга эҳтиром кўрсатиш нима дегани Шакшубҳасиз Қуръони Каримга кўрсатиладиган ҳақиқий эҳтиром уни кўп тиловат қилиш, уни пухта ёд олиш, оятларида келган давоми...

1607 21:07 / 01.01.2023
Аллоҳ раҳматига олсин, устоз Аҳмад Муҳаммад Турсун бир куни суҳбат асносида ўзлари бевосита иштирок этган араб диёрларидан биридаги бадавлат бир хонадонда давоми...

535 15:55 / 26 апрель