1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Аллоҳнинг нуридан бахрамандлар

18:05 / 23.10.2017 5491 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

У бир уйлардаки, Аллоҳ уларнинг кўтарилишига ва уларда Ўз исми зикр қилинишига изн бергандир. Уларда Унга эртаю кеч тасбеҳ айтурлар

«Нур»  бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан машғул қила олмас. Улар қалблар ва кўзлар изтиробга тушадиган Кундан қўрқарлар.

Демак, Аллоҳнинг нури, нурли чироқ, иймон нури

«У бир уйлардаки, Аллоҳ уларнинг кўтарилишига...» изн берган.

Яъни моддий ва маънавий жиҳатдан юқори даражада бўлишига Аллоҳ таолонинг Ўзи амр қилган. Бу уйларни баланд қилиб қуришга изн берган.

«...ва уларда Ўз исми зикр қилинишига изн бергандир».

Яъни ўша баланд қилиб қурилган уйларнинг даражасини янада баландлатиш учун уларда Ўзининг исмини зикр этишни буюрган. Шу маъноларни эътиборга олиб, уламоларимизнинг кўплари, «Бу уйлардан мурод масжидлардир», – дейдилар. Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббосдан «Масжидлар Аллоҳнинг ердаги уйларидир», деган гап ҳам нақл қилинган. Ушбу оятнинг тафсирида Ҳофиз ибн Касир масжид қуришга тарғиб қилувчи, масжид одобларини ўргатувчи ҳадислар билан бир қаторда масжидга зеб беришдан қайтарувчи ҳадисларни ҳам келтирганлар.

Имом Абу Довуд Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен масжидларни безашга амр қилинмаганман», – деганлар.

Имом Аҳмад ва яна бир қанча муҳаддислар Анас розияллоҳу анҳудан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Одамлар масжидлар ила мақтанадиган бўлмагунларича, қиёмат қоим бўлмайди», деганларини ривоят қилганлар.

Демак, масжидларнинг ҳақиқий ободлиги уларда Аллоҳга ибодат қилиш билан бўлади. Шунинг учун ҳам оятнинг давомида ва кейинги оятда айнан шу нарса зикр қилинмоқда.

«Уларда Унга эртаю кеч тасбеҳ айтурлар»

У уйларда Аллоҳга эртаю кеч тасбеҳ айтурлар – Аллоҳни поклаб ёд этурлар. Улар

«бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан машғул қила олмас».

Бу ерда Аллоҳнинг нурини идрок этишга ва унинг файзидан баҳраманд бўлишга ҳақли кишиларнинг сифатлари келтирилмоқда. Аллоҳ таоло неъматини, нурини кўринганга ато қилавермайди, албатта. Балки маълум сифатларга эга бўлган зотларгагина ато этади. Ана ўша инсонларнинг сифатларидан бири Аллоҳ таолони эртаю кеч поклаб ёд этиш – тасбеҳ айтиш бўлса, яна бир сифати тижоратга ҳам, олди-сотдига ҳам машғул бўлмасдан, Аллоҳни зикр этишларидир. Яъни улар иш вақтида ҳам Аллоҳни унутмайдилар. Тижорат ва олди-сотди билан машғул бўлиб, намозни, хусусан, жамоат намозини қолдирмайдилар. Ўзим тижорат қилиб, зўрға топдим-ку, деб закот беришдан ҳам қочмайдилар. Чунки

«Улар қалблар ва кўзлар изтиробга тушадиган Кундан қўрқарлар».

Яъни қиёмат кунидан қўрқадилар. У Кунда тижорат билан, олди-сотди билан машғул бўлиб, Аллоҳнинг зикрини, намозни тўкис адо этишни, закот беришни унутганларнинг қалблари ва кўзлари қўрқинчдан изтиробга тушади.

Аммо юқорида айтилган сифатга эга бўлганларнинг иймон ва амаллари ҳамда ўша Кундан қўрқишлари:

«Нур» Аллоҳ уларни қилган амалларининг энг гўзали ила мукофотлаши ва фазлу карамидан зиёда қилиб бериши учундир. Аллоҳ хоҳлаган кишига беҳисоб ризқ берур.

Мазкур сифатларнинг соҳиблари Аллоҳнинг нурига сазовор бўладилар ва қиёматда ушбу оятда зикр қилинган мукофотларга эришадилар.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Тафсири ҳилол китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло 3. .Аллоҳ ҳеч бир жонга имкониятидан ташқари нарса юкламас,, деган Бақара сураси, 286оят.Аҳли сунна вал жамоа уламоларининг инсоннинг амалини Аллоҳ давоми...

5324 13:30 / 08.04.2019
Ана шундай оғир бир пайтда соф Ислом ақийдасини сақлаб қолиш учун ҳаракат қиладиган уламолар етишиб чиқдилар. Улар Қуръони карим ва Суннат таълимотлари асосида, давоми...

6345 11:14 / 26.10.2018
Тақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли шуки ичида айнимаган сувли анҳорлари, таъми ўзгармаган сутли анҳорлари, ичувчиларга лаззатбахш хамрли анҳорлари, давоми...

4076 21:31 / 22.04.2018
Аллоҳ таоло Тоҳа сурасида .Аллоҳ ndash Ундан ўзга илоҳ йўқ. Энг гўзал исмлар Уникидир,, деган 8оят.Яъни Аллоҳ таоло Ўзининг борлигида, моликлигида, илмида ва ҳамма давоми...

6750 12:10 / 28.01.2019