1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Улар ажр ва савобда сизларга шерикдир

16:28 / 02.10.2017 2505 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Абдуллоҳ Жобир ибн Абдуллоҳ ал-Ансорий разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ғазотларнинг бирида эдик. Шунда у зот: “Мадинада бир қанча одамлар қолдиларки, қайси ердан юрсангизлар ёки қайси водийдан кесиб ўтсангизлар, улар сизлар билан биргадирлар. Уларни (бу ерга сизлар билан бирга келишдан) беморликлари тўхтатиб қўйди холос”, дедилар”.

Бошқа бир ривоятда эса: “Улар ажр ва савобда сизларга шерикдир”, дейилади. Имом Муслим ривоятлари.

Имом Бухорий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

“Биз Табук ғазотидан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қайтиб келаётган эдик. У зот: “Мадинада (биз билан бирга кела олмай) ортда қолган бир қанча кишилар бор. Бирор дара ёки водийдан ўтсак, улар ҳам биз билан бирга бўлурлар. Уларни (биз билан ғазотга чиқишдан) узрларигина тўхтатиб қўйган, холос”, дедилар”.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . ,. .89. Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Менга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар бомдод намозини давоми...

2179 08:08 / 08.12.2019
. ,. .64211. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Дўзахга ҳаром кишини ёки унга дўзах ҳаром бўлган давоми...

2320 08:53 / 24.12.2018
. ,. .6343. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, Аллоҳ мулойимдир. Ва мулойимликни яхши кўради. Ҳамда давоми...

1814 10:17 / 16.12.2018
. ,. .6187. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларАллоҳ Таоло .Азизлик изорим, кибрлик эса давоми...

2146 09:46 / 30.11.2018