1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Инсон организмига дуонинг таъсири

18:36 / 17.09.2017 6763 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсон руҳий ҳолатига дуо қандай таъсир қилиши мумкин?

Чин дилдан қилинган дуо инсон қалбини тинчлантиради. Айниқса дуонинг кучи турли хил касалликлар, руҳий ва жисмоний толиқишлар ҳамда қалб хасталикларини даволашда кузатилган. Ўтказилган тадқиқотларнинг барчаси шуни курсатадики, дуо инсон руҳий саломатлигига ута ижобий таъсир курсатади. Маълумки, диндор инсонлар тушкунлик ва руҳий зарба ҳолатларига кам тушишади. Модомики, шундай вазиятлар юз берса-да, улар бу ҳолатдан тезроқ чиқиб кета оладилар. Маҳзар Усмон айтади: «Руҳий хасталикларни даволашда дуонинг таъсири катта аҳамиятга эга. Дуонинг кучи ер тортиш кучи каби бор ҳақиқат. Мен ўз тажрибамда кўплаб одамларнинг фақатгина дуо кучи билан руҳий хасталик ва тушкунликлардан қутулганларининг гувоҳи бўлганман. Агар ҳар куни иймон-ихлос билан дуо қилсак, албатта, ҳаётимиздаги рўй беражак ўзгаришларни кўришга муваффақ бўламиз. Дуо хатти-ҳаракатларимизга ўз таъсирини ўтказиб, хотиржамлик ва ҳаловат бахшида этади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло дуоларимизни ижобат айлаб, бизларни қийинчиликлар ва мушкулотлардан халос этиши муқаррардир.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони Каримда айтади: «Сен: «Агар дуо-илтижоларингиз бўлмаса, Роббим сизларга ҳеч қиймат бермас...», – деб айт. («Фурқон» сураси, 77-оят).

«Агар бандаларим Сендан мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан...» («Бақара» сураси, 186-оят).

«Менга дуо қилинглар, сизга ижобат қиламан...» («Ғофир» сураси, 60-оят).

Батаҳқиқ, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизларни дуо-илтижо қилишга буюрмоқда. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Роббингиз ҳаёли ва каримдир. У Зот бандаси Унга икки қўлини кўтарса, уларни бўш қайтаришдан ҳаё қилади», – дедилар (Абу Довуд, Термизий, ибн Можа ривоят қилишган).

Ахир, биз ҳар куни беш маҳал намозларимизда: «Фақат сенгагина ибодат қиламиз ва фақат сендангина ёрдам сўраймиз», – демаймизми? Ким бизга сўраган нарсамизни бера олади? Бутун куч-қудрат Аллоҳникидир! Ҳеч ким Унга бераётган неъматига тўсиқ бўла олмайди. Ва ҳеч ким У бермоқчи бўлган нарсани бера олмайди.

Роббимиз «Юнус» сурасида: «Агар Аллоҳ сени зарар ила тутса, Ундан ўзга ўшанга кушойиш берувчи йўқдир. Агар У сенга яхшиликни ирода қилса, Унинг фазлини рад қилувчи ҳам йўқдир. Уни бандаларидан хоҳлаганига етказади. У мағфират қилгувчи ва раҳмли Зотдир» – дея марҳамат қилади (107 оят).

Демак, фақатгина Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога дуо-илтижо қилишимиз керак!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Албатта, У Зот сенга воридни у ила Ўзига етишишинг учунгина етказди.ndash Ворид ndash қалбга етган илоҳий туртки бўлиб, у қалбни одатдаги ҳолидан қўзғатади ва роббоний давоми...

3422 22:00 / 20.05.2017
Учинчи зарар амаллар китобида ёмонликларнинг кўпайиб кетиши.Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар .Ғийбатдан сақланинглар, чунки унда давоми...

3734 14:44 / 14.04.2018
Ким бандаларнинг сирларидан хабардор бўлсаю, илоҳий раҳматлар ила хулқланмаган бўлса, унинг хабардорлиги ўзига қарши фитнага ва ҳалокатнинг у томон тортилишига давоми...

3181 14:21 / 04.03.2018
Васваса1 бандадан қачон кесилиши ҳақида сўрабсан.Мен сенга шунга ўхшаш бир нарсанинг хабарини берурман. Токи менинг бу ҳақдаги жавобим сенинг у ҳақдаги жавобинг давоми...

4993 17:00 / 21.09.2017