1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Эслатмалар

Ислом − меҳр-муҳаббат дини

11:03 / 11.08.2017 5027 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом дини дунёда кенг тарқалган динлардан ҳисобланади.  “Ислом” сўзи арабча бўлиб, “худога ўзини топшириш”, “итоат”, “буйсуниш” деган маъноларни билдиради. Шаръий маъноси – Аллоҳ таолонинг ягоналигига иймон келтириб, Унга бўйсуниш ва бутун қалб билан унга ихлос қилмоқлик, Унинг амрини бажармоқликдир. Аллоҳ таолога иймон келтирган ва У Зот юборган пайғамбарларга эргашган кишилар мусулмонлар дейилади.

Ислом ақийдаларининг асосий ахлоқий-ҳуқуқий тамойиллари Қуръони Каримда ўз ифодасини топган. Бу Илоҳий Китоб ер юзи мусулмонларининг дастур амали, диний аҳкомлар манбаидир. Унда инсонларни меҳр-мурувватли бўлишга ундовчи кўплаб суралар, оятлар келган. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Токи мўмин бўлмагунингизча жаннатни кўрмайсизлар, то бир-бирларингизга меҳр-муҳаббатли бўлмагунингизча мўмин бўлмайсизлар”, деганлар.

Ислом динида меҳр-муҳаббат туйғуси ва ғояси жуда муҳим ўрин эгаллайди. Эр-хотин, ота-она ва фарзанд, ака-ука, шунингдек, яқин дўст ва ошналар ўртасидаги ўзаро муҳаббат туйғуси Аллоҳ таолонинг бандаларига берган улуғ неъматидир.Эй одамлар! Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан мавъиза, кўкслардаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди”(Юнус сураси, 57 оят). Барча қалб хасталикларига шифо бўлган неъматларни қадрлаш, ўзаро бир-бирлари билан баҳам кўришинсонларни икки дунё саодатига эриштиради.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жарир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиquotРасулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан номаҳрамларга кўз тўсатдан тушиб қолиши ҳақида сўрасам У зот quotкўзингни давоми...

3226 12:23 / 01.07.2017
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам судхўрлик ила еювчини

3753 07:43 / 08.07.2017
Аллоҳга тавба қилиб истиғфор айтинглар

4247 16:14 / 01.07.2017
Аҳзоб сураси, 36оят

5749 17:10 / 24.01.2018