1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Эслатмалар

У сизларга чақмоқни хавф ва умид қилиб кўрсатувчи

10:59 / 08.08.2017 3105 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 У сизларга чақмоқни хавф ва умид қилиб кўрсатувчи ва оғир булутларни пайдо қилувчи Зотдир. (Раъд сураси, 12-оят)

Аллоҳ таоло, фақат Унинг Ўзигина сизларга чақмоқни хавф – қўрқинч қилиб кўрсатади. Чақмоқ чаққанда, ҳар бир инсонни қўрқув босади. Бирор нарсани урмасайди, деб хавфсирайди. Шу билан бир пайтда ўша одамнинг ўзи чақмоқ чақишига тама – умидворлик ила қарайди. Чунки чақмоқ чақиши туфайли ҳаводаги баъзи унсурлар ўсимликларга фойда берувчи моддаларга айланиб, ёмғир ила ерга тушади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, чақмоқ чаққанда, ҳаводаги кислородни куйдириб, азотга айлантиради. Ўша азот моддаси чақмоқдан кейинги ёмғир ила ерга тушиб, ўғитга айланади. Чақмоқ чақиб, ёмғир ёққандан кейин, ер юзи яшнаб, ўсимликларнинг гуркираб кетиши ўшандан. Бу нарсани тушуниб етган кишилар чақмоқ чаққанда, қўрқиш билан бирга, у ўсимликларга фойда беришидан умидвор ҳам бўлиб турадилар.

Ҳа, айнан шунинг учун инсонлар чақмоқ чаққанда, ризқ-рўзларига барака киришидан умидвор бўладилар.

Бу нарсани одамларга ҳам хавфли, ҳам умид уйғотувчи қилган ким? Албатта, Аллоҳ.

«…ва оғир булутларни пайдо қилувчи Зотдир».

Яъни ёмғир ёғадиган булутларни вужудга келтиради. Буни ҳам фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина қилади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
"Тафсири Ҳилол" китобидан

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуёшдан келаётган ёруғлик унда 5 миллиард йилдан бери давомий суратда содир бўлаётган кимёвий реакциялар туфайлидир. Келгусида, бир кун, албатта, бу ниҳоясига давоми...

4609 09:15 / 10.08.2017
Аҳзоб сураси, 72оят

7603 16:18 / 22.09.2017
Динларини парчалаб гуруҳгуруҳ бўлиб олганлар

2348 10:43 / 17.07.2017
Узоқ вақтлар европалик файласуфлар ва олимлар ерни оламнинг маркази ва бошқа барча жисмлар, шу жумладан қуёш ҳам, унинг атрофида айланади, деган фикрда бўлганлар. давоми...

7016 09:51 / 09.08.2017