1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Эслатмалар

Анбиё сураси, 30-оят

12:07 / 31.07.2017 13550 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу оятнинг тафсири ҳақида устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг «Тафсири Ҳилол» китобида қуйидаги маълумотлар келади:

«Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлганини, бас, уларни очганимизни ва сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни билмайдиларми? Иймон келтирмайдиларми?» (Анбиё сураси, 30-оят)

Ушбу ояти карима маъноси хусусида қадимги ва ҳозирги тафсирчиларимиз ўзларидаги илм, маърифат ва тушунчаларга кўра, бир неча хил маънолар айтганлар.

Биринчиси Ибн Умар ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган бўлиб, унга биноан: «Осмон ёпиқ эди, Биз уни очдик ва ёмғир-қор ёғдирдик, оқибатда ўша сув ила ҳамма тирик нарсалар пайдо бўлди».

Иккинчиси бошқа баъзи бир муфассирларнинг фикрлари бўлиб, унга кўра: «Осмонлару ер йўқ эди, уларни Биз яратдик, сўнгра сувдан тирик нарсаларни пайдо қилдик».

Учинчиси Ибн Аббос, Икрима, Ҳасан, Қатода розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинган бўлиб, унга биноан: «Осмонлару ер бир-бирига битишган бир нарса эди, Биз уларнинг орасини очдик, сўнгра сувдан тирик нарсаларни пайдо қилдик».

Тўртинчи хили ҳозирги замондаги баъзи тафсирчиларнинг фикрлари бўлиб, учинчи маънога яқин келади. Унга биноан: осмону ер, юлдузлару қуёш – ҳамма-ҳаммаси бир бутун эди. Сўнгра Аллоҳнинг иродаси ила кўп айланиш ва ички портлашлар оқибатида парчаланиб, алоҳида-алоҳида бўлиб кетди: қуёш алоҳида, ер алоҳида, ой алоҳида, юлдузлар алоҳида ва бошқа нарсалар ҳам алоҳида бўлди. Сувдан эса барча тирик нарсалар, инсонлар, ҳайвонлар ва набототлар пайдо қилинди.

Буларнинг ҳаммаси фикр ва назариялардир. Ҳаммаси ҳам ояти кариманинг маъносини тушунишга уринишдир. Оятнинг ҳақиқий маъносини Аллоҳнинг Ўзи билади. Биз эса оятнинг маъносини онгимиз етганича тушунишга ҳаракат қиламиз, холос. Қуръон ҳақиқий илоҳий Китоб бўлганидан ҳамда замонлар оша инсоннинг ўзгарувчи илмидан доимо устун туришидан қувонамиз. Иймонимиз янада мустаҳкам бўлади. Илмий кашфиётлар, хусусан, назарияга боғлиқ илмлар бугун бир фикрни айтса, эртага бошқасини айтади. Аммо Қуръон мағрур ва собит туради. Илмий назариялар ўзгарувчан, Қуръон ўзгармасдир. Шу билан бирга, Қуръон илмий назариялар тўплами ҳам эмас. Балки баъзан илмга оид маълумотларга мурожаат қилса ҳам, уларни иймонга даъват йўлида ишлатади. Ана шунда ҳақиқий илм эгалари ҳидоят топадилар. Шу ўринда ҳозирги кун илмининг фалакиёт назарияси Қуръони Карим бундан ўн тўрт аср илгари бир оятнинг ярмида айтиб ўтган маълумотни такрорлаётганини ҳам эслатмоқчимиз. Фақат илмий далилга ишонамиз, дейдиганлар Қуръоннинг илоҳий Китоб эканига энди тан беришлари керак. Акс ҳолда, даъволари ноҳақ бўлиб чиқади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сизлар амир бошлиқ бўлишга кўп рағбат қиласизлар

2810 11:00 / 06.07.2017
.Уhellip ҳар хил мевалардан жуфтжуфт қилган зотдир., Раъд сураси, 3оятМева олий ўсимликларнинг қайта ишловдан ўтган якуний маҳсулидир. Мева бўлиб етилишдан илгари давоми...

3101 21:59 / 30.07.2017
Узоқ вақтлар европалик файласуфлар ва олимлар ерни оламнинг маркази ва бошқа барча жисмлар, шу жумладан қуёш ҳам, унинг атрофида айланади, деган фикрда бўлганлар. давоми...

6983 09:51 / 09.08.2017
Тўғри иш қилсанг биров эсламайди

2772 11:43 / 07.10.2017