1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 22-оят

16:05 / 25.07.2017 5422 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

У сизларга ерни тўшак, осмонни бино қилган ва осмондан сув тушириб, у билан сизларга меваларни ризқ қилиб чиқарган Зотдир. Бас, билиб туриб, Аллоҳга  бошқаларни тенглаштирманг. Бақара 22.

Ерни Аллоҳ инсон учун яшашга осон қилиб, тўшаб қўйганининг маъноси шуки, ер инсон ҳаёти учун зарур бўлган барча қулайликларни ўзида мужассам қилган бир масканга айлантирилганидир. Лекин одам боласи бу қулайликлар ичида яшаб, кўзи ўрганиб қолганидан унга эътибор бермайди. Ердаги мавжуд нарсалардан бирортаси йўқолиб қолса, бу ҳолат бузилиб, ер юзида ҳозиргидай фароғатда яшаб бўлмас эди.

Осмоннинг бино – том қилиб қўйилиши ҳам худди шундай. Бу улкан бинонинг тузилиши озгина ўзгаришга учраса, унинг остида инсоннинг яшаши қийинлашиб қолиши турган гап.

Осмондан сув туширилиши эса Аллоҳнинг қудрати сифатида Қуръони Каримда тез-тез такрорланадиган мисолдир. Аллоҳнинг ушбу неъматини эсга олиб туриш учун ҳам бу мисол кўп келтирилади. Чунки сувсиз ҳаёт йўқ. Аллоҳ бермаса, уни ҳеч бир инсон зоти ярата олмайди. Демак, инсонни яратган Аллоҳ экан, инсоннинг қулай яшаши учун ерни тўшак, осмонни бино, ёмғирни ризқ қилган ҳам Аллоҳнинг Ўзидир. Шундай бўлгач, инсон билиб туриб, Аллоҳга бошқаларни тенглаштирмаслиги лозим. Эътиқодда ҳам, ибодатда ҳам ягона Аллоҳнинг Ўзини дейиши керак. Унга ҳеч кимни, ҳеч нарсани ҳеч қачон тенглаштириб бўлмайди. Аллоҳга бошқани тенглаштириш бут-санамларга сиғиниш суратида, Аллоҳдан бошқадан бирор нарсани умид қилиш билан, бошқа бирор шахс ёки кучдан қўрқиш билан, наф ёки зарар Аллоҳдан бошқадан келади, деб эътиқод қилиш билан бўлади.

Улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинадики, у киши айтибдилар:

«Тенглаштириладиганлар ширкдир. У қоронғи кечада, қора тош устида қумурсқа ўрмалагандан ҳам махфийроқдир. У «Аллоҳ билан ва сенинг ҳаётинг билан, эй Фалончи, ва менинг ҳаётим билан қасам», дейиш орқали ҳам юзага келади. «Манави ит ёки ғоз бўлмаганида, бизникига ўғри кирарди», дейиш билан ҳам юзага келади. Бир одамга «Аллоҳ хоҳласа ва сен хоҳласанг», деса ҳам, «Аллоҳ ва Фалончи бўлмаганида», дейиш билан ҳам юзага келади. Бунинг ҳаммаси ширкдир».

Ҳадисда айтилишича, бир киши Набий алайҳиссаломга:

«Аллоҳ хоҳласа ва сиз хоҳласангиз», деганида, у зоти бобаракот:

«Мени Аллоҳга тенглаштирасанми?» деган эканлар.

Бу масалада ниҳоятда ҳушёр бўлишимиз керак.

  Мушриклар Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарликларига шубҳа қилиб, шак келтирганларидек, яҳудийлар ва мунофиқлар ҳам шак келтирар эдилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Албатта, Биз нозил қилган равшаноятларни ва ҳидоятни одамларга китобда баён қилиб берганимиздан кейин беркитганларни ndash ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлайдир. Ва давоми...

3495 20:05 / 26.12.2017
Роббингиздан фазл исташингизда сизга гуноҳ йўқ. Арафотдан қайтиб тушганингизда, Машъарул Ҳаромда Аллоҳни зикр қилинг. Сизни ҳидоятга бошлагани учун У Зотни зикр давоми...

2934 08:56 / 05.02.2018
Ва Мен сиздаги нарсани тасдиқловчи қилиб нозил қилган нарсага иймон келтиринг. Унга биринчи куфр келтирувчи бўлманг ва оятларимни озгина баҳога сотманг. Ва давоми...

3132 10:05 / 22.08.2017
Яҳудийлар ҳам, насоролар ҳам уларнинг миллатига эргашмагунингча, сендан зинҳор рози бўлмаслар. .Албатта, Аллоҳнинг ҳидояти, ҳа, ўшагина ҳидоятдир,, ndash деб айт. Агар давоми...

4943 21:20 / 17.11.2017