1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Аллоҳ бандага бирор ерда ўлишни қазо қилса...

15:44 / 20.07.2017 3370 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Азза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ бандага бирор ерда ўлишни қазо қилса, унинг учун ўша ерга бир ҳожат ҳосил қилади», дедилар».

Иккисини Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ҳадис Абу Азза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. У киши билан танишиб олайлик.

У зотнинг исмлари Ясар ибн Абдуллоҳ ибн Омир. Бу киши кўпроқ кунялари бўйича – Абу Азза деб танилганлар. 

Абу Азза розияллоҳу анҳу Басрада яшадилар. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан суҳбатда бўлиб, бир нечта ҳадис ривоят қилдилар. Абу Азза розияллоҳу анҳу тўплаган ҳадисларни уч «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китобларига киритишган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисларида қазои қадарнинг ҳақлигини, уни Аллоҳ таоло Ўзи жорий қилишини баён қилмоқдалар.

Мисол учун, бир одамнинг маълум бир жойда вафот этиши қазои қадар қилинган бўлса, Аллоҳ унинг учун ўша ерда бирор ҳожатини чиқарадиган қилиб қўяди. Банда ҳожатини кўзлаб боради-ю, қазосида ёзилган ўлимни ўша жойда топади. 

Бундай ҳолатларда халқ ичида «Ажали етиб қолган экан-да, ўз оёғи билан борибди», дейилади. Бу нарса Аллоҳ таолонинг қанчалик муддабирлиги ва банданинг қанчалик тадбирсиз эканини кўрсатади. Бу нарса Аллоҳ таолонинг илми қанчалик чексиз, банда қанчалик жоҳил эканини кўрсатади. Бу нарса Аллоҳ таоло қанчалар қодир, инсон қанчалар ожиз эканини ҳам кўрсатади. 

Қазои қадарга тегишли ҳар бир ишда, ҳаракатда шу маъноларни такрорлаш мумкин. Шунинг учун ҳам қазои қадарга иймон келтиришга Ислом алоҳида эътибор берган ва у иймоннинг асосларидан ҳисобланган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Беш вақт намозларнинг мисоли сизлардан бирингизнинг эшиги олдидан лиммолим бўлиб давоми...

2877 08:35 / 03.06.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Яҳудийлар етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлиндилар. Насоролар етмиш бир ёки давоми...

3883 10:10 / 24.08.2017
. ,. .., . ., . ., . ., . . , . ., . ., .6015. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ давоми...

1546 11:36 / 13.11.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Киши Исломининг ҳусни беҳуда нарсаларни тарк қилишидадир,, дедилар,.Термизий давоми...

3661 17:38 / 02.05.2017