1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Ҳажни васият қилиб қолдириши вожиб бўлган кишилар

05:00 / 16.01.2017 2601 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаж қилиш вожиб бўлган (биринчи навдаги) шартлар топилиб, ҳаж қилолмай қолган киши учун ҳажни васият қилиб қолдириши важиб бўлади. Ҳажни Адо қилиш (амалга ошириш) шартлари топиладими йўқми уни аҳамияти йўқ.


Қачонки ҳаж вожиб (фарз) бўлиш ва ҳажни адо этиш (амалга ошириш) шартлари топилса, зудлик билан ҳаж вожиб (фарз) бўлади. 

Ҳажни шартлари топилган киши ҳаж қилмаса, сўнг бир неча йиллардан сўнг камбағал бўлиб, ҳажга қодир бўлмай қолса, ҳаж унинг зиммасида қарз бўлиб қолади. Камбағаллиги сабабли ҳаж унинг бўйнидан соқит бўлмайди. Мол ўзи ҳалокатга учраши ёки мол эгаси молни ҳалокатга учратишини фарқи йўқ. 

Ҳаж зиммасида қарз бўлиб қолган камбағалга ҳажни адо этиш учун қарз олиши жоиздир.

Бошқа монеъликларни пайдо бўлиши ҳам шунга ўхшаш. Ҳажни шартлари топилса у киши ҳаж қилмаса, сўнг бир неча йиллардан кейин, кўр бўлиб қолса ва шунга ўхшаш монеълик пайдо бўлиб, ҳажга қодир бўлмай қолса, ҳаж унинг зиммасида қарз бўлиб қолади. Чунка у ҳажга қодир бўла туриб, бепарволик билан ҳажни адо қилмади.



Қодиров Ҳ.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломда инсон ибодат қилар экан, ўз ибодатининг савобини бошқаларга бағишлаш ҳуқуқига эга. Бу ҳақида бир қанча далиллар мавжуд, аҳли сунна валжамоанинг тўрт давоми...

4792 05:00 / 16.01.2017
Ҳажга алоҳида эътибор бериб, уни сидқидилдан адо этганларга беҳисоб ажру савоблар ваъда қилинган бўлса, унга бепарво бўлган кишиларга ваъидлар бордир. Имом давоми...

3689 19:29 / 03.08.2017
Аллоҳу акбар Аллоҳ энг улуғ Зотдир.Бирор байрам ёки хурсандчилик билан кимнидир табриклаш, муборак, шодлик бахш этган кун билан бировни қутлаш инсоний табиат давоми...

3127 21:00 / 19.07.2021
Аллоҳ таоло Каломи мажидида Тонгга қасам, ўн кечага қасам... деган Фажр, 1, 2.Саҳиҳ қавлларга кўра, оятдаги ўн кечадан мурод зулҳижжа ойининг аввалги ўн давоми...

4895 05:11 / 14.08.2018