1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ғусл ҳақида айрим саволлар

17:15 / 03.07.2017 13941 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассаламу алайкум! Ҳурматли зикр аҳли. Сизларнинг вақтингизни кўп олмаслик учун 3 та саволни бир қилиб йўлламоқдаман. Сайтдан қидирдим, лекин тўлиқ жавоб топмадим. Савол.
1.Ғусл қилаётганда таҳорат қилиб, сўнг ювиниладими ёки қўлни ювиб, оғизни чайқаб, бурунни қоқиб ювиниладими?
2. Ғусл пайтида бирон бир калима ёки зикр айтиладими? Агар бўлса қайси зикрлар?
3. Таҳорат килганда ва ҳар бир аъзони ювганда “бисмиллаҳ” айтиладими ёки бошидан бир бор айтган дурустми? Жавоб учун раҳмат! Аллоҳ қилаётган ишларингизни ажр савобини ошириб берсин!


Жавоб:

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати  Маъмурият жавоб берди

Ва алайкум ассалом! 1-ғусл қилишдан аввал намозга таҳорат олгани каби тўлиқ таҳорат қилиш суннатдир.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон жунубликдан ғусл қилсалар, аввал икки қўлларини ювишдан бошлар эдилар. Сўнгра ўнг қўллари билан чап қўлларига сув қуйиб, фаржларини ювар эдилар. Кейин эса намозга қиладиган таҳоратларини бажарар эдилар. Сўнгра сувни олиб, бармоқларини сочлари остига киритар эдилар. Токи сув яхши етганига ишонганларидан кейин бошлари устидан уч ҳовуч сув қуяр эдилар. Кейин қолган баданларига сув қуяр, сўнгра оёқларини ювар эдилар». “Кифоя”
2-кийимсиз ҳолатда зикр қилиш, гапириш жоиз эмас. Термизийдан ривоят қилинган ҳадисда: Фаришталар уч ўринда инсондан ажраб туришлари зикр қилинган. Улар ҳожатхонага кирганда, аёлига яқинлик қилаётганда ва ғусл қилаётганида. Бирор бир гап гапириладиган бўлса, ёзиш учун у ерга киришга мажбур бўлиб қоладилар. Шунинг учун ҳожатга киришдан, яқинлик ва ғусл учун кйимни ечишдан аввал тасмия айтилади ва зикр қилинади.
3-бошида бир марта айтиши суннатда келган. Валлоҳу аълам.

http://savollar.islom.uz/savol/38155

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх жаноблари.Мен ҳозирда Германияда таҳсил оляпман ва бир мусулмон курсдошим бир мусулмон бўлмаган йигитга турмушга чиқмоқчи. давоми...

3979 18:56 / 26.04.2016
СаволАссалому алайкум Ҳурматли устозлар, баъзи инсонлар вафот этиш вақтида руҳим ҳар доим сeн билан бўлади ёки шунга ўхшаш гап айтишади. Бу гап қанчалик тўғри давоми...

14301 08:15 / 28.07.2018
Қуръони каримда ҳамманинг жуфти билан яратилгани хабари бор. Энди бир савол туғилиб қолди ҳамманинг жуфти бир аёлга бир эркакми, ёки бир эркакники битта аёл, давоми...

3169 15:52 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум Фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг Мўминнинг меърожи китоблари 102бет икки ракъатли фарз намозини ўқиш тартиби давоми...

4278 16:01 / 01.07.2017