1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Қадр кечасини ибодат билан ўтказишнинг фазли

17:25 / 17.06.2017 6761 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким Қадр кечасини иймон билан, савоб умидида ибодат билан ўтказса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади. Ким Рамазон рўзасини иймон билан, савоб умидида тутса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади».

Қадр кечасини излаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунлигида ҳамда охирги ўн кунликнинг тоқ кечаларида излашга чақирдилар.

Имом Бухорий Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазондаги охирги ўн кунликнинг тоқларидан изланглар», дедилар».

Охирги ўн кунликни бошланиши Рамазон ойининг кунларига қараб ҳар хил бўлади. Агар ой тўлиқ бўлса, охирги ўн кунлик йигирма биринчи кечадан бошланиб, йигирма учинчи, йигирма бешинчи, йигирма еттинчи ва йигирма тўққизинчи тоқ кечаларда бўлади. Агар ой ноқис бўлса, охирги ўн кунлик йигирманчи кечадан бошланади. Бу биринчи кеча бўлиб, кейин йигирма иккинчи, йигирма тўртинчи, йигирма олтинчи ва йигирма саккизинчи кечалар бўлади. Шунинг учун охирги ўн кунликнинг ҳар бир кечасини тоқ кечалар дейиш мумкин. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам охирги ўн кунликнинг кечаларини ибодатда ўтказишга ҳарис эдилар.

Имом Бухорий Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирар эдилар ва: «Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунлигидан изланглар», дер эдилар».

Охирги ўн кунликда солиҳ амаллар қилиш

Аллоҳ азза ва жалла уммати Муҳаммадийяни ҳар йили келадиган Қадр кечаси билан икром қилган. Бу кечада қилинган амал бошқа кечаларда минг ой қилинган амалдан яхшидир. Аллоҳ таоло: «Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир», деган (Қадр сураси, 3-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига охирги ўн кечада Қадр кечасининг фазлига етишиш учун бу кечаларда ижтиҳод қилишни суннат қилдилар, чунки Қадр кечаси ўша кечаларнинг биридадир.

Имом Бухорий Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади:

«(Охирги) ўн кунлик кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам изорларини маҳкам боғлаб, кечани иҳё қилар, аҳлларини ҳам уйғотар эдилар».

Ҳадисдаги «изорларини маҳкам боғлаб» деган жумла бир вақтнинг ўзида ҳақиқий ва мажозий маънони англатиши мумкин. Иккала маънодан бири ҳам бўлиши мумкин. Демак, бу жумлани «изорларини маҳкам боғлардилар, уни ечмасдилар» ёки «аёлларидан четландилар», «ибодатга бел боғладилар», «астойдил киришдилар» деганмаъноларда тушуниш мумкин.

«Кечани иҳё қилиш» деганда тунни тоат-ибодат билан бедор ўтказиш билан тирилтирардилар, чунки уйқу ўлимни укасидир. Бу худди Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Уйларингизни қабрга айлантириб юборманглар», деган сўзларига ўхшайди, яъни «Уйда намозўқилмаса, ўзингиз ўликка, уйингиз қабрга айланиб қолмасин».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам охирги ўн кунликда ибодатда бардавом бўлишга ҳарис эдилар. Бу набавийўрнакда инсон умрининг хотимаси яхши бўлиши учун ойнинг хотимасини ҳам яхшилашга тарғиб бор. Аллоҳ таоло барчамизга Ўз фазли карами билан ҳусни хотима насиб қилсин.

 

Таржимон Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ЗакотИслом арконларини тўртинчиси закотдир. Аллоҳ азза ва жалла Ўз китобида ҳам закотни намоздан кейин зикр қилган.Намозни тўкис адо қилинг, закотни беринг ва давоми...

3563 18:48 / 25.06.2017
Эътикоф деб рўзадорнинг эътикоф нияти билан жамоат масжидида қолишига айтилади.Эътикоф таъкидланган суннат бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот давоми...

4070 17:50 / 19.06.2017
Арабча .эътикоф, сўзи .лозим тутиш, туриб қолиш, маъноларини билдиради. Эътикоф ndash банданинг Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ва ибодат нияти билан масжидда давоми...

4270 17:25 / 16.06.2017
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта саховатли, инфоқ қилувчи, олийжаноб, очиққўл ҳамда кўп садақа берувчи, хушфеъл, ёрдам сўраб келганларга ёрдамларию давоми...

5414 15:59 / 27.05.2017