1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Рамазондаги камчилигимиз

17:41 / 14.06.2017 3852 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазоннинг аввалида ибодатларга ҳимматимиз баланд бўлади. Таровеҳнинг илк кунларида масжидларни тўлдириб юборамиз. Лекин Рамазон ўтиб борар экан, ибодатларда сустлашиб борамиз. Айниқса, рамазоннинг ярми ўтиб, масжидларда хатмлар тугар экан, жамоат ҳам камайиб кетади. Ҳатто хатмни тугатгач, рамазоннинг қолган кунларида ифторликларда бемалол ўтириб, масжидга бормай ҳам қўяверамиз. Бу ишимиз нотўғридир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазон охирлаб борар экан, ибодатга янада жиддийроқ киришар эдилар. Ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Қачон (охирги) ўн кунлик кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам изорларини маҳкам боғлаб*, кечани бедор ўтказар ва аҳлларини уйғотар эдилар”. Имом Бухорий ривоят қилган.

* “Изорларини маҳкам боғлаб” сўзидан – ибодатга астойдил бел боғлаганлари ёки аёлларидан четланганлари тушунилади.

Югуриш мусобақаларида марра кўриниши биланоқ спортчилар жон-жаҳди билан чопа бошлайди. Футбол ёки баскетбол ўйинларида ҳам бирор натижа кўрсатиш илинжида, айниқса, охирги дақиқаларда ўйинчилар шиддат билан ўйнашади.

Охират ютуғини қўлга киритиш учун ундан-да қаттиқроқ ҳаракат қилишимиз лозим бўлади. Рамазон охирлаб бормоқда. Охирги амаллар ўта аҳамиятли ва эътиборли ҳисобланади. Рамазон ойининг энг афзал кечалари охирги ўн кунларининг кечаларидир. Демак, маррага оз қолди. Агар нафсимиз бу кечаларда бўшашиб, дангасаликка йўл қўядиган бўлса, биз унга: “Эй нафсим! балки бу Рамазон сен учун охирги рамазондир”, деб айтайлик!

“Мусобақа қилувчилар мана шу  (неъматлар) йўлида мусобақа қилсинлар!” (Мутоффифийн сураси, 26-оят).


Қудратуллоҳ Сидиқметов




Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймБиринчи бағишловРамазон Исми шарифингга жонлар нисор бўлсин сенинг. Хуш келдинг, қутлуғ ва ўтлиғ ойим Номингни қўрқмасдан, оғзимизни давоми...

3386 14:16 / 10.06.2017
Отаонага яхшилик қилишЙўқликдан инсонни яратган ва унга кўп неъматларни берган Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин Набий ва Расулларнинг шарафлиси бўлган Маҳаммад давоми...

3722 17:20 / 06.06.2017
Тилимиздаги .байрам, ҳайит сўзи араб тилида .ийд, сўзи билан ифода қилинади ва .қайтиш, маъносини билдиради. Байрамлар қайтақайта келгани учун .ийд, деб номланган. давоми...

4406 19:25 / 23.06.2017
Ҳоким ва бошқалар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар .Рўза ейиш ва ичишдан эмас. Балки рўза давоми...

4256 17:42 / 14.06.2017