1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Закот

Кон-ер ости бойликлари закоти

05:00 / 16.01.2017 4682 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ер ости бойликлари-олтин, уран, кумуш, мис, қўрғошин, кўмир, нефт, темир ва ҳакозолар қанчалик катта бойлик эканини гапириб ўтирмаса ҳам бўлади. 

 Уламоларимиз Аллоҳ таолонинг «Бақара» сурасидаги:

«Эй, иймон келтирганлар, касб қилган нарсаларингизнинг покларидан ва сизга ердан чиқариб берган нарсаларингиздан инфоқ қилинг», деган оятини далил қилиб, кондан чиққан маъданлардан ҳам Закот чиқарилади, деганлар.

Ҳанафий мазҳабида маъдан билан дафийнанинг Закот ҳукмида фарқи йўқ, дафийна одам боласи томнидан ер остига  кўмилган бойлик бўлса, кон-маъдан Аллоҳ томонидан ер остига кўмилган бойликдир. Шунинг учун кондан ер ости бойлиги чиқарилиши билан бешдан бири Закотга берилади. Закот давлат мулкига қўшилади.

Энди матнларни шарҳлашга ўтайлик.

Тилло ва унга ўхшаш харож ва ушр еридан топилган маъдандан бешдан бир олинади.

Бу ҳукмга далил қуйидагича:

Имом ал-Ҳоким Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Набий соллалоҳу алайҳи васаллам бир киши кўмилган нарсани топиб олган одамга, агар уни одам яшамайдиган қишлоқда ёки юрилмаган йўлда топган бўлсанг ундан ва дафийнада бешдан бир, деганлар.

Бешдан бирдан қолгани, агар ернинг эгаси бўлмаса,  топиб олганга. Илло ернинг эгасига.

Демак, бир ер остидан топилган кон ёки дафийнадан давлат бешдан бирини олади ва қолгани ернинг эгаси, агар эгаси бўлмаса, мазкур нарсани топиб олган кишига бўлади.

Шаъбийнинг ривоят қилишича, бир киши ер остидан бойлик топиб олиб Алининг олдиган олиб келди. Бас, у бешдан бирини олиб, қолганини топиб олганга берди. Бу ҳақда Набий соллалоҳу алайҳи васалламга хабар берган эди, у зотга маъқул бўлди».

Ўз ҳовлисидан топиб олинган маъданда ҳеч нарса йўқ.

Чунки маъдан ҳам ҳовлининг бир бўлаги ҳисобланади. Ерга эга бўлган киши маъданга ҳам эга бўлади. Ўз ҳовлисидан ер ости бойлигини топган одам ўзи мулкини топгандек бўлади.

Агар ўзи еридан топса, икки хил ривоят бор.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи бу ҳолда ҳам ҳеч нарса берилмайди, деганлар. Чунки ердан чиққан нарсалар ер эгасиники.

Бошқалар бешдан бирини беради, деганлар. Чунки ҳадисда ер остидан топилган нарсада бешдан бир берилиши айтилган.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сотиб олинган ҳар бир нарса ҳам тижорат моли бўлавермайди, чунки уларнинг орасида шахсий ва оилавий фойдаланиш учун ҳам бўлади. Фақатгина сотиш, фойда олиш давоми...

3668 16:22 / 06.06.2018
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Аббос Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан закотни вақти келишидан олдин бериш ҳақида сўради. Бас, у зот унга бундай давоми...

4387 05:00 / 16.01.2017
Молмулклар ичида ўзидан закот олинмайдиган, лекин эгасига даромад келтириб турадиганлари бор. Ҳозирда баъзи кишилар кўплаб бинолар қуриб, ижарага қўядилар ва давоми...

2986 05:00 / 14.01.2017
Савол Ҳаж ибодатида .ҳажжи бадал,, яъни бошқанинг ўрнига ҳаж қилиш мавжуд. Шу каби рўзада ҳам бировнинг ўрнига рўза тутиш мумкин бўладимиЖавоб намоз ва рўза давоми...

3121 14:00 / 29 март