1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Рамазон ҳикматлари 27-қисм

03:16 / 14.06.2017 2909 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бошқалар олдида ифторлик қиладиган киши айтадиган нарсалар:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор қавм ҳузурида ифтор қилсалар то қуйидаги дуони айтмагунча у ердан чиқиб кетмасдилар. Абдуллоҳ ибн Бишрнинг хонадонида:

"Аллоҳумма барик лаҳум фийма розақтаҳум вағфир лаҳум варҳамҳум", деб қуйидаги дуони ҳам қўшиб қўйдилар:

«Афтора ъиндакум соимуна ва акала тоъамакум ал-аброро ва соллат ъалайкум ал-малаикаҳ».

(Маъноси: Аллоҳим, ризқ қилиб берган нарсангда уларга барака ато қил, уларни мағфират айлаб, раҳм қил.

Рўзадорлар сизларнинг ҳузурингизда ифтор қилишди. Яхшилар овқатларингиздан тановул қилишди. Ва фаришталар сизларга саловот айтишди.)

Абу Довуд ривояти.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўкинч қалбни заифлаштиради, қатъиятни сусайтиради, иродани зарарлантиради. Шайтон учун мўминнинг хафа бўлишидан кўра севимлироқ нарса йўқ.

1505 11:55 / 16.11.2018
Одамларга ёқиш учун сенга азоб бериб турган пойабзални кийишинг аҳмоқликнинг чўққисидир.

2386 16:30 / 01.01.2018
Ҳамма ҳам хато қилади. Лекин хатосидан сабоқ олиб, хулоса чиқарадиганлар жуда кам бўлади. Ана шулар донишмандлардир.

2939 16:52 / 15.01.2018
Ҳайит билан табриклаш Жубайр ибн Нуфайрдан ривоят қилинади Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса давоми...

4059 14:00 / 19.04.2023